Янги Macbook ўрнига нима сотиб олиш мумкин

156
Янги Macbook Air нархи Ўзбекистонда ўртача 4та маошга ёки ОТМнинг юбир йиллик контракт пулига тенг.
© Sputnik

Apple компанияси 11 ноябр куни ўз янги процессори M1 асосида ишлайдиган янги Macbookни савдога чиқарди. Ушбу машҳур ноутбукнинг нархи 10,4 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу маблағ Ўзбекистонда 4та ўртача маошга  тенг.

Sputnik ушбу пулга Ўзбекистонда нималар сотиб олиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Батафсил инфографикамида танишинг. 

 

156

ТМЗ рақамларда

107
ТМЗда - Ўзбекистондаги энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади. Бу ерда заҳарли газларни тўлиқ ушлаб қолувчи ҳамди чиқинди сувларини фильтрловчи тизимлар ўрнатилган.
© Sputnik

Бугун Тошкентда металлургия заводи ишга тушди. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти ва қатор хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишди. 

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда Тошкент металлургия заводининг пайдо бўлиши кўплаб маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот етказиб беришини, уларнинг маҳсулотларининг катта қисмини маҳаллийлаштиришга ёрдам бериши таъкидлади. 

Шу вақтгача металл прокати асосан асосан четдан олиб келинган. Бу корхона йилига 500 минг тонна рух ва полимер копламали темир махсулотлари ишлаб чикаради. Бу эса республикадаги 100 дан ортиқ корхоналар эҳтиёжини қондиради, деди президент.

Ундан ташқари ТМЗда 700та иш ўринлари яратилади, турдош тармоқлар билан бирга эса - 5 мингта иш ўринлари яратилади. корхона шунингдек, энг замонавий ва экологик тоза корхоналарда бири бўлади.

107

"Ақлли" ҳисоблагичлар қарздорлар чироғини ўчиради

380
Қарздорликни олдини олиш мақсадидида Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.
© Sputnik

Ҳудудий энергия тармоқлари электр энергиясидан кимнинг қарзи энг кўп эканини айтишди. Маълум бўлишича, электрдан қарзлар жами миқдори  3,5 трлн. сўмни ташкил қилади. Ундан 2,4 трлн сўм - аҳоли қарзи. 

Вилоятлар кесимида энг қарзи кўп вилоятлар - Самарқанд вилояти (646 млрд), Навоий вилояти (410 млрд) ва Андижон вилояти (273 млрд.) 

Аҳоли орасида қарзи 10 млн. сўмдан ортиқ бўлган кишилар - 5200га яқин, 3-5 млн. сўм бўлганлар - 14,8 минг ва қарзи 1-3 млн сўм бўлган - 157 мингдар ортиқ кишини ташкил қилган. 

Келажакда ушбу вазиятни олдини олиш мақсадидида Ҳудудий энергия тармоқлари келажакда оммавий тартибда "Ақлли" ҳисоблагичларга ўтишни жорий этишни таклиф қилди. Республика бўйича 2021 йилнинг 1 июлига қадар 7,4 млн дона “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилиши керак.

380
Каннабис в Узбекистане: будет ли легализован медицинский препарат

Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди

23
(Янгиланган 20:17 05.12.2020)
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Техник каннабис етиштириш билан шуғулланиш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Ўсимликни етиштириш учун 3000 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), импорт (экспорт), қайта ишлаш, сақлаш, сотиш (чиқариш), сотиб олиш ва ташиш учун - буларнинг ҳар бири учун 200 БҲМ (тахминан 44,6 миллион сўм)дан тўғри келади.

Ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялар олиш мақсадидаги божлар миқдори 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасида кўрсатилган.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

Жумладан, вазирлик изоҳига кўра:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

23