Уйда свет ёки газ бўлмаса нима қилиш керак?

596
(Янгиланган 13:22 17.12.2020)
Ўзбекистонда бу йил кузда кескин совуқ тушиб, об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта пасайди. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик таъминотида тез-тез узилишлар бўлди.
© Sputnik

Электр энергия ёки газ таъминотида узилишлар бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

Бу ҳақда батафсил маълумотлар – инфографикамизда.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди. Президент энергоресурслар таъминотидаги камчиликларни танқид қилиб, муҳим кўрсатмалар берди.

596
Теглар:
электр энергияси, свет, газ

Пандемия йили: туғилишлар, ўлимлар ва миграция

191
(Янгиланган 14:40 21.01.2021)
2020 йилда Ўзбекистоннинг асосий демографик кўрсатгичлари - аҳоли сони, туғилишлар ва ўлимлар, келиш-кетиш қандай бўлди?
© Sputnik

2020 йилда ўлимлар сони 2019 йилга нисбатан 13%га ошиши кузатилди. 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган. 

Ўтган йилда туғилишлар сони ҳам ошган. Республика бўйича 841,8 минг нафар чақалоқ туғилган. Ўтган 201 йил давомида 815 минг нафар чақалоқ туғилган эди. 

Пандемия йилида демография ва миграция қандай бўлгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

191

Ҳарбий куч нимадан иборат?

361
(Янгиланган 18:34 18.01.2021)
Ўзбекистон Қуролли кучларида аскарлар ва ҳарбий техника сони, халқаро ҳамкорлик ва очиқ манбаалардан олинган бошқа маълумотлар.
© Sputnik

Global Firepower Index маълумотига кўра 2021 йилда Ўзбекистон армияси умумжаҳон рейтингида бир поғона юқорига кўтарилиб 51 ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳисоблашда, доимий армияда аскарлар ва ҳарбий техника сони, техника замонавийлиги, қўшинлар ҳарбий  тайёргарлиги ва давлатнинг ҳарбий бюджети ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Қуроли кучларида Марказий Осий давлатлари, Россия, Хитой, АҚШ ва бошқа давлатлар ҳамкорлик ва биргаликда ўқув-машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган. 

Ундан ташқари республика ичида янги полигонларни ишга тушириш ва мавжудларини янгилаш жадал амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати нимадан иборатлиги ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

361

Макгрегор Порьенинг кучли зарбаларидан ерга қулади видео

0
Абу-Дабида UFC 257 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасида кечди. Порье 2-раунддаёқ Макгрегорни даҳшатли нокаутга учратди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги “Жангчилар ороли”да UFC 257 мусобақаси ўз якунига етди. Мухлислар интиқлик билан кутган жанг ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида бўлиб ўтди.

Биринчи раундда Макгрегор устунлигини намойиш этди. Бироқ иккинчи раундда Порье қулай фурсатни пойлаб, кетма-кет зарбалар билан Конорни чалғитиб қўйди. У кучли зарбаларга дош беролмасдан, ерга қулади. Ҳакам эса жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Порье Конордан қасос олишга муваффақ бўлди. Макгрегор ва Порье 2014 йилда юзма-юз келган эди. Ўшанда Конор америкалик жангчини биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида нокаутга учратган эди.

0