Республика Коронавирусга қарши кураш штаби Махсус комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми тарқалган 8та мамлакат билан авиаалоқаларни чеклади.
Хусусан, 2020 йил 21 декабридан бошлаб Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерланд ва ЖАР билан авиаалоқалар тўхтатилган. Чеклов ушбу давлат фуқаролари, у ерда яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва сўнгги 14 кун давомида ушбу мамлакатларда бўлган шахсларга ҳам қўлланилади.
2021 йил 10 январдан бошлаб, юқоридаги мамлакатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган Ўзбекистон Респуликаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14-кунлик карантинда бўлишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 25 декабридан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслар, чегара пунктида коронавирусга экспресс-тест топширади. Ушбу талаб барчага, коронавирусга ПЗР тест топшириб манфий натижага эга бўлганларга ҳам таалуқлидир.
IMEI код – бу 15 рақамдан иборат бўлган серия номери бўлиб у уяли телефоннинг ҳар бир сим-карта солинадиган слоти учун алоҳида бўлади. IMEI код ишлаб чиқарувчи томонидан берилади.
IMEI код нима учун керак?
Телефон аппарат тарихини, ишлаб чиқарувчи номини, аппарат янгими ёки фойдаланилганини аниқлаш учун. Ёки йўқолган телефон аппаратини ҳуқуқини сақлаш органлари ёрдамида топиш учун.
Баъзи ҳолларда шахсий маълумот ва маблағларни хакерлардан ҳимоя қилиш учун. Бунда хакерларни уларнинг IMEI коди орқали топиб олиш мумкин
Ўзбекистонда мобил қурилманинг IMEI кодини қандай рўйхатдан ўтказиш керак, бунинг учун қандай тўловлар мавжуд ва бошқа муҳим саволларга жавоблар билан батафсил инфографикамизда танишинг.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Австриянинг "Horst Wiesinger Consulting GmbH" компанияси билан ҳамкорликда руда қазиб олиш, ундан бойитилган контсентратни ишлаб чиқариш, грануляция қилиш, табиий газдан фойдаланган ҳолда темир олиш ва ундан пўлат ишлаб чиқариш ҳамда ванадийни ажратиш бўйича лаборатория-тажриба синовларини якунлади.
Бундан ташқари, қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентлар ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу техник ҳужжат оптимал технологик жараённинг амалга ошириш тартибини, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, саноат хавфсизлигини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб беради.
Ушбу лойиҳа кўмирсиз технологиядан фойдаланишни назарда тутган, бу эса атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги билан ажралиб туради.
Батафсил Sputnik инфографикасида.
Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.
Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Фотолентамизни томоша қилинг!
Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.
Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.
Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.
Lucerne Kappelbridge Long Exposure.
Вид на набережную в Бергене, Норвегия.
Aalborg, Denmark: Beautiful street with houses in the center of the old town Aalborg, Denmark.
Набережная реки Рейн в Базеле.
Legislative Assembly of British Columbia Vancouver island.
Gezien vanaf Maarschalk Fochplein o.a. Tafelrond, gemeentehuis en de Collegiale Sint-Pieterskerk te Leuven. Kijkrichting zuid-west.
Церковь Святого Франциска в швейцарской Лозанне.