Биринчи истеъмол саватига нималар киритилди?

410
(Янгиланган 16:03 05.02.2021)
Ўзбекистонда илк бор ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати - 2 миллиондан ошди. Унинг таркибига нималар киритилгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистонда илк бор истеъмол саватининг қиймати ҳисоблаб чиқди. 

Истеъмол савати таркибига озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари ноозиқ-овқат кундалик уй-рўзғор буюмлари, косметика ва дорилар, коммунал хизмат тўловлари ва транспорт харажатлари ҳам киритилган.

Меҳнатга лаёқатли фуқаро учун ҳисоблаб чиқилган истеъмол саватининг қиймати ўртача - 2 157 000 сўмни ташкил қилди. Унинг таркибига озиқ-овқатлар (1,27 млн), шахсий гигиена ва хўжалик моллари (76 минг сўм) ҳамда Хизматлар ва коммунал тўловлар (782 минг) киритлган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

410

Метробус қулайлиги нимада?

265
(Янгиланган 14:30 26.02.2021)
Тошкентда умумий ҳисобда еттита метробус йўналиши ишга тушиши режалаштирилган, биринчиси - 2021 йилнинг сентябр ойида.
© Sputnik

Тошкентда йил охирига қадар жамоат транспортининг янги тури - метробус ишга тушади. Биринчи йўналиш Абу Сахий бозори ва Чорсу савдо маркази орасида ҳаракатланади. 

Йўналиш узунлиги 17, 7 км бўлиб ушбу масофада 26та бекат бўлади. Метробуснинг афзал томонлари: 

  • Жадвалга мувофиқ ҳаракатланади
  • Ҳар 4 дақиқада келиб туради
  • Ёнилғи харажати камаяди
  • Техник ишчилар сони камаяди 
  • Йўловчи ташиш ҳажми ошади
  • Шаҳар марказида ҳаракат тиғизлиги камаяди

Умумий ҳисобда Тошкентда 7та метробус йўналишини ишга тушириш режалаштирилган. Биринчиси 2021 йилнинг сентябр ойида ишга тушиши керак. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

 

265

Ўзбекистон қайси вакцинани танлайди

926
(Янгиланган 18:22 29.01.2021)
Март ойида Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий вакциналаш бошланиши мумкин. Sputnik бугунги кунда энг оммавий 3та вакцина ҳақида батафсил маълмуот тўплади.
© Sputnik

Ўзбекистон 2021 йилнинг июн ойига қадар аҳолининг 60 фоизини эмлашни режалаштирган. Ушбу мақсад учун 2021 йилда 3 трлн. сўм маблағ ажратилган. 

Бугунги кунда дунёда етакчи 3та вакцина бор: Pfizer ва BioNTech (АҚШ Буюк Британия), Спутник V (Россия) ҳамда Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica(Хитой).

Ушбу вакциналар самарадорлик даражаси 90%дан юқори бўлиб эмлаш 2 босқичда амалга оширилади. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 минг киши Хитой вакцинаси билан синов тариқасида эмланмоқда. Яқин вақт ичида Pfizer BioNTech ҳамда Спутник V вакциналари ҳам рўйхатга олинади. 

! Ундан ташқари, Ўзбекистонда Россиянинг иккинчи вакцинаси – “ЭпиВакКорона”ни синовдан ўтказиш ва етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Айрим ҳолларда инсон вакцина мумкин эмас. Хусусан: 

1. Оғир аллергия
2. Ўткир инфекцион ва сурункали касалликлар
3. Вакцина олиш вақти ЎРВИ белгилари
4. Ҳомиладорлик ва бола эмизиш вақтида
5. Бошқа вакцина олиш
6. Аутоиммун ва саратон касалликлари бўлганди

Шу сабабли, вакциналарни қўллашдан олдин шифокор маслаҳатини олиш шарт. Батафсил инфографикамизда танишинг.

926

Бутина америка турмаларидаги қийноқлар ҳақида гапирди

586
(Янгиланган 18:07 27.02.2021)
Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Америка қамоқхонасидан озод қилинган россиялик, жамоатчилик палатаси аъзоси Мария Бутина "НТВ" учун суратга олинган фильмда америка турмасида бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади.

"Рўй берган воқеаларни холокостга қиёслаш мумкин, ахир бу миллатингиз туфайли таъқиб эди-да. Ҳозир эса россиялик ватандошларимизни ҳам худди шундай миллати ва фуқаролиги учун таъқиб қилишмоқда", - деди у.

Бутинанинг айтишича, уни карцерга ўтказиб, у ерда тўрт ой давомида ушлаб туришган, гарчи халқаро стандартлар бўйича карцерда 15 кундан ортиқ ушлаш мумкин бўлмаган.

"Тунда ҳар 15 дақиқада светни ёқишиб: "Are you окay?" (Яхшимисан?) деб сўрашади. То уларга жавоб бермагунингга қадар сени уйғотаверишади", - деди Бутина.

Бундан ташқари, Бутинани аллақандай препаратлар қабул қилишга мажбур этмоқчи бўлишган.

"Улар одамни урмайди, шунчаки руҳан қийнашади, психотроп препаратлар ичишга мажбур этишади, чунки улар таъсирида тергов қилиш осонроқ", - дейди Мария.

Бутинанинг айтишича, кунига беш маҳалдан назоратчилар унинг камерасига келиб, контрабанда борлиги гумони остида уни яланғоч қилиб ечинтиришган.

Россияликнинг сўзларига кўра, камерада деярли ҳеч қачон свет ўчирилмаган. Боз устига, назоратчилар ҳамиша баланд чийилдоқ овоз чиқишини таъминлаб берганлар.

"Яъни улар ҳамиша шу чийилдоқ овоз билан ҳам мўртлашиб қолган руҳиятингизга таъсир ўтказишади. Иродангизни тамомила синдиришади", - деб хотима қилди Бутина.

Бутина 2018 йилнинг июлида қўлга олинган ва "ноқонуний чет эл агенти бўлиш мақсадида тил бириктирув" айблови билан 18 ойга қамалган. 2019 йилнинг октябрида Бутина озодликка чиқарилган ва Россияга депорт қилинган эди.

586