Квитанциядаги махсус код патент тўловини енгиллаштиради, сурат

Эндиликда патентга тўловни жуда қисқа вақтда амалга ошириш мумкин

1143
(Янгиланган 17:00 16.12.2016)
Эндиликда Миграция марказида бериладиган квитанция(тўлов варақаси)да махсус код мавжуд бўлиб, бу Россиядаги Сбербанк бўлимларида ёки банк тўлов терминалларида патент тўловини анча осонлаштириши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Москва шаҳар Миграция маркази матбуот-хизмати тарқатаётган хабарларга кўра, бундан кейин марказ томонидан мигрантларга бериладиган квитанцияларда махсус QR-код мавжуд бўлади.

"Бу махсус код ёрдамида Россиядаги Сбербанк бўлимлари ва банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминалларида, шунингдек, "Сбербанк-онлайн" мобил дастури орқали патент тўловини осонликча амалга ошириш мумкин", — дейилган хабарда.

Айтилишича, QR-код тўловчи ҳақида тўлиқ ахборотни ўз ичига олган бўлади — яъни унинг тўлиқ исм-шарифи, паспорт маълумотлари, ИНН, тўлов тўланаётган патент рақами, ҳамда тўлов суммаси.

"Эндиликда, меҳнат мигранти Сбербанк кассаларида ушбу квитанцияни тақдим этадиган бўлса, банк оператори у ҳақдаги маълумотларни қўл ёрдамида киритмайди, балки уларни сканер ёрдамида "ўқийди". Бу ҳолат тўлов жараёнини енгиллаштиради ҳамда пул тўловида хатога йўл қўйилишининг олдини олади. Патентга тўловни терминал ёки мобил илова орқали амалга ошираётганда ҳам кодли квитанцияни аппарат сканери ёки гаджет экранига яқинлаштирилса кифоя, маълумот ҳисобга ўтади", — дейилган хабарда.

"Мигрантлар патент учун тўлов квитанциясини Миграция марказининг ўзида олиши ёхуд сайтда шакллантиришлари мумкин. Мустақил шакллантирилган ҳужжатларда ҳам махсус код бўлади", — дейилган марказ хабарида.

1143
Теглар:
мобил илова, онлайн-сбербанк, квитанция, сбербанк, сахарово, патент учун тўлов, пул
За три дня 670 мигрантов из Узбекистана отправились на работу в РФ в рамках оргнабора

Уч кунда 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

663
Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган ушбу фуқаролар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли қурилиш объектларида иш бошлайди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Уч кунда Тошкент халқаро аэропортидан 670 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг кўплаб иш берувчи корхоналари вакиллари мамлакатнинг турли ҳудудларида бўлиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказмоқда.

Суҳбатлардан муваффақиятли ўтган фуқаролардан 203 нафари 22 февралда, 246 нафари 23 февралда, 221 нафари 24 февралда Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ, “СтройКрафт”, “Техстрой” ва “СпецГрад” МЧЖларда ишлаш учун Тошкент халқаро аэропорти орқали учиб кетган.

Шунингдек, 25 февраль куни яна 200 нафардан ортиқ фуқароларни “ПИК Индустрия” АЖда ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнатиш режалаштирилган.

Россияда ишлаш учун кетаётган фуқароларга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилган.

Улар белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрмоқда. Натижада россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқаролар Россияга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

663
Узбекистан и Россия обсудили вопросы трудовой миграции

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилди

552
Россияда патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш ҳам муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилмоқда.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

552
Теглар:
мигрантлар, миграция, Ўзбекистон, Россия
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов

Муродов афғон урушида бедарак кетган яна олти аскар қабрлари топилганини маълум қилди

203
VETERAN бирлашмаси раиси Талъат Муродов Афғонистонда жанг қилган ветеранлар коронавирус пандемияси вақтида қандай қўллаб-қувватлангани, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида уруш вақтида бедарак йўқолган жангчиларни қидириш ишлари қандай кечаётгани ҳақида гапирди

Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.

"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.

"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.

Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.

"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.

203
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида