Чегарачилар, архив сурат

Туман туфайли уч қирғизистонлик Ўзбекистон ҳудудига келиб қолган

821
(Янгиланган 14:44 17.12.2016)
Ўзи билмаган ҳолда қонунни бузган шахсларнинг бири ёнида ҳужжати йўқлиги хабар қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Қирғизистон чегара хизмати туман туфайли Ўзбекистон ҳудудига кириб қолган икки нафар қирғизистонликни ўз ватанига қайтарди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Қонунбузарлар Ўзбекистон чегарани қўриқлаш хизмати наряди томонидан 11 декабр куни қўлга олинган. Қирғизистонликларнинг сўзларига кўра, улар туман туфайли ўз йўлидан адашишган ва автотранспортда Ўзбекистон ҳудудига кириб қолишган.

Шу кунга қадар улар Ўзбекистондаги Чуст ИИББда бўлишган, деб хабар қилмоқда нашр.

Маълумотларга кўра, музокаралар натижасида, қирғизистонликларнинг икки нафари ўз ватанига қайтарилган. "Уларнинг соғлиғи ҳолати қониқарли", деб таъкидланган хабарда.

Ўзбекистон томон учинчи қирғизистонликнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ўзбек чегарачиларига тақдим этилиши биланоқ у ҳам Қирғизистон томонга ўтказилишини маълум қилган.

821
Теглар:
чегара хизмати, қирғизистонликлар, туман, чегара
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни тил ва касбга ўргатиш қандай ташкил этилади

124
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар кечки пайт (иш вақтидан кейин) касб-ҳунар ва рус тилини ўрганиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини Россия таълим муассасаларида касб-ҳунарга ва рус тилига ўқитишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу Шавкат Мирзиёев 11 август куни имзолаган қарорда белгилаб қўйилган.

Масъуллар ва тегишли вазирликларга уч ой муддатда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этган Россия ҳудудларида давлат ҳамда нодавлат таълим муассасалари ва марказлари билан музокаралар олиб бориш ва уларни касб-ҳунарга ва рус тилига, айниқса, кечки пайт (иш вақтидан кейин) ўқитишни ташкил этиш вазифаси топширилган.

Гап Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарлар ҳақида бормоқда.

Бундан ташқари, Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) ва “Молодые профессионалы (WorldSkills Russia)” иттифоқи билан бу борада ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш белгиланган.

Харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

124

Самарада мигрантларнинг чегара олдида тўпланмаслигини ЙПХ назорат қилади

158
(Янгиланган 17:38 12.08.2020)
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган меҳнат мигрантлар ватанига қайтарилди. Бироқ минтақа ҳукумати шунга ўхшаш ҳолат яна қайтарилмаслиги учун чора кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Россия чегаралари ва Самара вилоятидан 7 август ҳолатига кўра жами икки мингдан зиёд Ўзбекистон ҳамда юзга яқин Тожикистон фуқаролари олиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашрига Самара вилояти Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ольга Гальцова маълум қилди.

Чет эл фуқароларини олиб кетиш босқичма-босқич амалга оширилган. Шунингдек, улар учун барча зарурий шароитларга эга бўлган чодирли лагерь ташкил этилган.

Тожикистон фуқаролари Қозондан 28 июль куни самолётда, Ўзбекистон фуқароларининг сўнгги гуруҳи 7 август куни ватанига жўнатилган.

Лекин шундай эҳтимол борки, мигрантлар фирибгарлик тузоғига илиниб, яна Россия чегаралари яқинига келишга уринишади.

“Самара вилояти Большая Черниговка тумани ҳудудида чет эл фуқаролари тўпланишининг олдини олиш ҳамда уларнинг Оренбург вилояти ҳудудига ўтиш уринишини олдини олиш мақсадида ЙПХ (ДПС) қўйилган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган жами 1850 нафар Ўзбекистон фуқаролари қайтарилган эди. Уларнинг 920 нафари Оренбург вилоятининг “Бузулук”, 930 нафари эса Самара вилоятининг “Кинел” станциясидан поездларда ватанга олиб келинди.

158

Энди шимол томондан: Россия қирувчиси АҚШ самолётини тўхтатди

475
(Янгиланган 22:20 13.08.2020)
Россия МиГ-31бм қирувчи самолёти Баренц денгизи устида чегарага яқинлашиб келаётган АҚШ разведка самолётини тўхтатиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Россия қирувчилари Баренц денгизи осмонидан АҚШ самолётини тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерациясининг Миллий мудофаа назорати марказига асосан хабар қилди.

13 август куни Россиянинг Баренц денгизидаги нейтрал сувлар устидан фазовий назорат қилиш мосламалари Россия Федерациясининг давлат чегарасига яқинлашаётган нишонни пайқаб қолди. Нишонни аниқлаш учун Шимолий флотнинг ҳаво мудофаа кучлари навбатчиликда бўлган МиГ-31бм қирувчи самолёт ҳавога кўтарилди.

Россия қирувчи экипажи хавфсиз масофада АҚШнинг Р-8А "Посейдон" самолётини аниқлади.

Америка самолёти Россия Федерациясининг давлат чегарасидан бурилгандан сўнг, Россия қирувчиси аэродромга қайтди. Россиянинг МиГ-31бм қирувчи самолётининг парвози ҳаво майдонларидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий мувофиқ амалга оширилди.

Америка ҳарбий самолётига Россия Федерациясининг давлат чегарасини бузишга йўл қўйилмади.

АҚШ ва НАТО самолётлари Россия чегараси яқинида мунтазам равишда разведкани амалга оширадилар. Улар кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлигининг базалар атрофида қайд этилган.

475