Мигрантлар «номақбул хатти-ҳаракатлар учун» Россиядан чиқариб юборилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишСотрудник ОМОН регистрируют задержанного во время рейда на одном из рынков
Сотрудник ОМОН регистрируют задержанного во время рейда на одном из рынков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерал кенгаши ушбу масалани тартибга соладиган янги қонун лойиҳасини Дума муҳокамаси учун 2018 йил бошларида тақдим этади

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Россия Федерал Кенгаши томонидан хорижий фуқароларни "номақбул хатти-ҳаракатлар учун" Россиядан чиқариб юбориш чорасини қўллаш тартиби тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда "Известия" газетаси маълум қилди.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Москвада меҳнат мигрантлари учун "шахсий кабинет" хизмати ишга тушди

"Ушбу қонун Россия жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Фақат улар учун "номақбул ҳатти-ҳаракатилар" маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради, хорижий фуқароларга нисбатан эса — Россиядан чиқариб юбориш чораси қўлланилади. Ҳозирги кунда қонун лойиҳаси бўйича муҳокама жараёнлари бўлиб ўтмоқда", — деди Россия Федерал Кенгаш халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўрибосари Андрей Климов.

"Номақбул хатти-ҳаракатлар" деганда Россиянинг миллий хавфсизлигига қарши фаолият юритиш назарда тутилади. Миллатлараро, динлараро, сиёсий гуруҳлараро низо чиқаришга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар ҳам шулар жумласидандир. Шунингдек, сайлов жараёнларига аралашиш, таълим масканлари ва ёшлар билан "ташқаридан туриб ишлаш" ҳам миллий хавфсизликка таҳдид солиш деб баҳоланади.

Қонун лойиҳаси Россия Давлат Думасига 2018 йил бошларида кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0