Москвада ноқонуний меҳнат мигрантлари сони камаймоқда

© Sputnik / Денис Гришкин / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил январ-сентябр ойлари мобайнида кўп тармоқли миграция маркази томонидан 323 минг дона патент берилган. Бу 2016 шу давр мобайнидаги кўрсаткичдан 10 фоиз кўпдир.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Москвада меҳнат мигрантлари қонуний йўл билан патент олиш ва ишга киришга кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳолатлар Сахарово қишлоғидаги кўп тармоқли миграция маркази жорий йил 9 ойида амалга оширилган ҳисоботида қайд этилган.

Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Собянин меҳнат мигрантлари учун патент тўлов миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди

2017 йил январ-сентябр мобайнида кўп тармоқли миграция маркази 323 минг дона патент берилган. Бу 2016 шу давр мобайнидаги кўрсаткичдан 10 фоиз кўпдир. Патент учун тўловлар миқдори 2016 йил 9 ойидаги кўрсаткич билан солиштирилганда 9 фоизга ортган ва 11,3 млрд рублни ташкил қилди.

"Пойтахтда ноқонуний меҳнат мигрантлари сони қисқармоқда. Патент расмийлаштиришнинг ниҳоятда оддий ва шаффоф тартиби ўртадаги воситачиларни тўлиқ йўқотди ва ҳорижий фуқароларнинг қонуний фаолият юритишга бош омил бўлди. Шаҳар маъмурияти томонидан бўлғуси мигрантларга Москвада қонуний равишда ишга жойлашиш афзалликлари тўғрисида фаол равишда тарғибот қилинади. Бу ўз навбатида шаҳарда ноқонуний ишлаган фуқароларни қонуний ишлашга ёрдам бермоқда", — деб таъкидлади кўп тармоқли миграция маркази бош директори Николай Федосеев.

Бундан аввал Москва мэри Сергей Собянин меҳнат мигрантлари учун патент тўлов миқдорини кўпайтиришни таклиф қилди. Аммо Собянин тўловни қанча миқдорга ошириш зарурлигини айтиб ўтмади.

Бугунги кунда меҳнат мигрантлари учун патент тўлови ҳар ойида 4200 рублни ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0