Россия ҳукумати депортация ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритмоқчи

© FacebookДепортация
Депортация - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агарда қонун лойиҳаси тасдиқланса, "Россия Федерациясидаги хориж фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилади

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия ҳукумати хорижлик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни мамлакатдан депортация қилиш тартибини белгилаш ҳуқуқини Россия ИИВга бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади, деб хабар берди вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати.

Илгари мигрантларни депортация қилиш билан Федерал миграция хизмати шуғулланарди. ФМХ тугатилиб, унинг вазифалари ИИВга ўтказилган бўлсада, ИИВ депортация ваколатига эга эмасди.

Агарда қонун лойиҳаси тасдиқланса, "Россия Федерациясидаги хориж фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилади.

Қонун лойиҳаси 7 ноябрь куни қонунчилик фаолияти бўйича ҳукумат комиссияси йиғилишида маъқулланган.

Янгиликлар лентаси
0