Иностранные рабочие

Собянин Москва мигрантлар патентидан қанча даромад қилганини айтди

1865
(Янгиланган 14:56 23.11.2017)
Мигрантлар патент тўловлари "Роснефт" компаниясидан кўпроқ Москвага маблағ келтирди - деди Москва мэри Сергей Собянин

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 2017 йилда Москва меҳнат қилаётган мигрантлар патент учун шаҳар бюджетига 14 миллиард рубл маблағ ўтказиб берилган. Ушбу рақамларни Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.

"Ўйлайманки, шу йил ўзида 14 миллиард рубл тўплаймиз", — деган Собянин "Говорит Москва" радио эфир чоғида.

"Келгуси йилда, патент тўлови оширилганда, биз 15-16 миллиард рубл пул тўплаймиз", — деб қўшимча қилди Москва мэри.

Собянин Москвада мигрантларга эҳтиёж борлигини маълум қилди. Бўш ўрин сони 2,5 миллиондан ортиқдир.

Бундан аввал, Москвада патент тайёр бўлганлигини робот тизими маълум қилиши жорий этилганди.

Робот бир ойда 30 мингдан ортиқ қўнғироқларни қабул қилди. Патентни тайёр бўлганлигини аниқлаш учун виртуал операторга топширилган аризанинг рақамини айтиш керак. Шундан кейин робот ҳужжат қайси босқичида эканлигини айтади.

1865
Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)