Меҳнат мигрантлари 2017 йилда Москва бюджетига 15,7 миллиард рубл даромад келтиришди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда хорижий фуқароларга берилган меҳнат патентларининг сони 2016 йилга нисбатан 12 %га кўпайди

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Москва кўп тармоқли миграция маркази (ММЦ) 2017 йилда хорижий фуқароларга 453 мингдан ортиқ меҳнат патентларини берган, бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 12 %га кўпдир. Бу ҳақда Москва ҳукумати, иқтисодий сиёсат ва ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Ефимов маълум қилди.

Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Собянин Москва мигрантлар патентидан қанча даромад қилганини айтди

Ўтган йили меҳнат мигрантларидан 15,7 миллиард рубл келиб тушди, бу 2016 йилга нисбатан 9 % га кўпайган.

Ефимов сўзларига кўра, "чекловлар (квота)" меҳнат патентларига алмаштирилди, ҳудудларга ўз меҳнат бозорлари ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда патент тўлов қийматларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Миграция маркази бош директори Николай Федосеев сўзларига кўра, меҳнат патентларини олиш оддий ва шаффоф тартиби меҳнат мигратларини қонуний йўл билан ҳужжатларини расмийлаштиришга ундамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Москва вилоятида меҳнат патент тўлови 7,5 % га — 4 мингдан 4,3 минг рублга кўпайди.

Янгиликлар лентаси
0