ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фармони билан қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш ва тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш белгиланган.
Лойиҳада: ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш;
хорижий давлатлар билан узоқ ва ўрта муддатли тегишли битимлар тузиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартибини бекор қилиш;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик хизматларининг хорижда ишлаётган фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлишининг замонавий шаклларини жорий этиш назарда тутилади.