Города мира. Сеул

Жанубий Кореяга ишга борадиган ўзбекистонликлар учун квоталар сони кўпайтирилади

2939
(Янгиланган 13:25 19.02.2018)
Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореяга иш ва ўқиш учун кетишга тайёр бўлган фуқароларни тайёрлайдиган ўқув марказларини очишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ҳақдаги музокаралар айни вақтда Кореяда бўлиб турган Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегациялари томонидан ўтказилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ноқонуний миграция муаммоси мавжуд. Айрим экспертлар фикрига кўра, Кореяда Ўзбекистондан бўлган бир неча ўн минг нафар меҳнат мигрантлари ноқонуний фаолият юритаётган бўлишлари мумкин. 

Шу билан бирга, 2007 йилдан 2016 йилгача 27 минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда қонуний ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ушбу ҳолатни ўнглаш учун мигрантларни қабул қилиш квотасини кўпайтириш, шунингдек, уларни Корея иқтисодиётининг бошқа соҳаларига ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Тез кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги бу жараёнда ёрдам бериши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Бунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Кореяга ўқиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетишга тайёр фуқароларни тайёрлайдиган ўқув марказларини очиш режалаштирилмоқда.

2939
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области

Россия ИИВ патент асосида ишлаш тартиби бўйича қўшимча изоҳ берди

872
Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади, дейилади Россия ИИВ хабарида

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Россия ИИВ мигрантларнинг патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига қўшимча изоҳ берди.

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган.

Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади.

Патентнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Иш берувчиларнинг хорижий фуқаролардан аванс тўловларини тўлашни талаб қилиши асоссиздир.

Патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ушбу муддат давомида патент расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин.

872

Жириновский пандемиядан сўнг мигрантлар киришини чеклашни таклиф қилди

884
ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский мигрантларнинг мамлакатга кириши чекланиши россияликлар учун иш ўринларини сақлаб қолишга ёрдам беради деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Марказий Осиё мамлакатлари мигрантлари учун Россияга киришни чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Москва” агентлиги хабар қилмоқда.

Унинг сўзларга кўра, ушбу чора россияликлар учун иш ўринларини сақлаб қолишга ёрдам беради.

“Кўп меҳнат мигрантлари кетиб қолди. Уларнинг киришини чеклаш лозим. Энди ўзимизникиларнинг кўпи ишсиз бўлади, фуқароларимиз учун иш жойлари бўлиши учун”, - деган Жириновский.

Шу билан бирга, ЛДПР етакчиси шу тариқа Россия Марказий Осиёга буюртмалар билан ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблайди.

Жириновский кетган мигрантлар ватанида ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаши, Россия эса у ерда ишлаб чиқарилган товарларни харид қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин Россия қурилишларига бошқа давлат ишчилари кераклигини маълум қилган эди.

884

Қорақалпоғистон ва Тошкент вилояти чегара божхона пости ходимида коронавирус аниқланди

36
Сўнгги соатларда Ўзбекистонда 16 кишида коронавирус тасдиқланди. Жумладан, икки нафар чегара божхона пости ходимларида, икки нафар украиналик ҳайдовчида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ яна 16 янги ҳолат қайд этилди.

“2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. Улардан 3 таси хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 таси чегара божхона пости ходимида аниқланган.

5 таси эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 таси эса аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, яна 1 та ҳолат Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.

Айни пайтда мамлакатда 2565 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 602 нафар бемор даволанмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

36
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси