Ўзбекистон фуқаролари Германия, Ўмон ва БААда ишлашлари мумкин бўлади

© Пресс-служба ММЦМногофункциональный миграционный центр
Многофункциональный миграционный центр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ ишга ташкилий жалб этиш Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларни Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлигига ташкилий равишда ишга жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимовнинг айтишича, Ўзбекистон бугунги кунда меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик географиясини мунтазам равишда кенгайтирмоқда.

"Аввалроқ ишга ташкилий жалб этиш Жанубий Корея, Россия, Япония ва Польша билан йўлга қўйилган эди. Энди БАА билан ҳамкорлик бошланмоқда. Агентлик шунингдек, Германия, Қозоғистон, Ўмон султонлиги билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш масаласи устида тегишли ишларни олиб бормоқда", — деди у.

ГБУ «Миграционный центр» - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркияга меҳнат муҳожирларини жўнатишни бошлайди

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг "Тayga grup" компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Туркияда иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

Туркия компанияси хизматчи, идиш ювувчи, аниматор, ресепшн, офицант, бармен, швейцар, ошхона ишчиси, ошпаз лавозимларига ходимларни олмоқда. Ўртача маош ойига 430 долларни ташкил қилади, иш кунлари — душанбадан жума кунигача. Яшаш, овқатланиш ва Ўзбекистондан бориш харажатлари турк компанияси томонидан тўланади.

Янгиликлар лентаси
0