Многофункциональный миграционный центр г. Москвы

Тверь вилоятида ҳам ягона миграция маркази пайдо бўлади

155
Россиянинг Тверь вилоятида қурилаётган миграция маркази аҳоли турар жойлари ва ижтимоий объектлардан узоқда жойлашган бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тверь вилоятининг Калинин тумани ҳудудида хорижий фуқароларга хизмат кўрсатувчи ягона миграция маркази пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда вилоят маъмуриятининг матбуот хизмати.

Тверь вилояти губернатори Игорь Руденя айтишига қараганда, миграция марказининг пайдо бўлиши хорижий фуқароларни ишга жойлаштиришнинг замонавий ва шаффоф тизимини яратишга ҳамда вилоят ҳудудида жойлашган корхоналарга юқори малакали мутахассисларни ишга жалб қилишга хизмат қилади.

Янги бино бир қаватли бўлиб, унинг ичда барча керакли муҳандислик коммуникация тармоқлари, парковка, ҳамда ҳужжатларни текшириб ўтказиш тизими билан жиҳозланган бўлади.

Янги марказ “ягона ойна” принципида ишлайди, яъни хорижий фуқаролар барча керакли хизматларни бир жойда олишлари мумкин бўлади. Жумладан тиббий кўрикдан ўтиш, рус тилидан ва Россия қонунчилик асосларидан имтиҳон топшириш ва бошқалар.  

Тверь вилоятида 2018 йилда патент асосида ишлаш учун хорижий фуыаролар ойига 5194 рубл аванс тўловлари тўлашлари керак. Москва шаҳрида ушбу тўлов 4500 рублни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз,  Россиянинг ҳар бир вилояти патент тўлови нархини, хорижий ишчи кучига бўлган эҳтиёжи ва иқтисодий шароитидан келиб чиққан ҳолда, мустақил белгилайди. 2018 йилда энг қиммат патент тўлови (8354р.) Ямал-Ненецк автоном округида белгиланган.

155