Қирғизистонга келаётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим хабар

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишОткрытие границы между Киргизией и Казахстаном
Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонга келиб, мамлакатда ўрнатилган тартибга риоя қилмаган шахсларга нисбатан 10 минг сом (тахминан 145 доллар) миқдорида жарима жазоси қўлланилади, дея огоҳлантирмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида Қирғизистонга келаётган Ўзбекистон фуқароларига эслатма эълон қилинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги чегара ўтказиш пунктларини очиш масаласини кўриб чиқди

Хабарда таъкидланишича, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг "Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистон ҳудудида рўйхатдан ўтиши" тўғрисидаги қарорига мувофиқ, чет элликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қирғизистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт.

"Қирғизистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 10 000 сом миқдорида жарима жазоси қўлланилади",- деб таъкидланади ТИВ баёнотида.

Батафсил маълумотни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.uzbekistan.kg) ёки элчихонанинг консуллик бўлимидаги +996 (312) 986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0