Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент

Россия юқори даражада ҳимояланган патентлар тайёрламоқчи

589
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг айтишича, ноқонуний миграция каналларини ташкил этувчи уюшган жиноятчиликнинг ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев юқори даражада ҳимояланган электрон ташувчили патентлар лойиҳаси яратилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Унинг сўзларига кўра, янги турдаги патентлар солиқ қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилишда ёрдам беради.

Унинг қайд этишича, Волгабўйида ноқонуний миграция каналларини ташкил этувчи уюшган жиноятчиликнинг ўсиши кузатилмоқда. "Нелегал-2017" операцияси давомида округда миграция қонунчилигини бузиш бўйича 13 мингта ҳолат қайд этилган, 1,2 мингдан ортиқ хорижлик чиқариб юборилган, 29 миллион рублга яқин жарима солинган, 673та жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, умумий қиймати 30 миллиард рублга тенг 142 мингта шубҳали молиявий операциялар амалга оширилган.

589