Мирзиёевдан ёрдам сўраган мигрантлар ҳақида янги фактлар маълум бўлди

© Абдуазиз ХафизовМигранты на работе в Санкт-Петербурге
Мигранты на работе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ ОАВларда Ўзбекистондан Россияга қонуний тарзда ишга юборилган 53 фуқаронинг ишсиз ва паспортсиз қолгани ҳақида хабарлар ва видеоролик тарқалган эди. Йигитларнинг Россияга қандай кетганликлари ва у ерда нималарни бошидан кечирганликлари акс этган расмий тушунтириш Спутник Ўзбекистон эътиборига ҳавола қилинди

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ташқи Миграция агентлиги томонидан Россияга ишга юборилган 53 нафар ўзбекистонликнинг ўзга юртда ишсиз қолганлиги ҳақидаги хабарлар электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилингач, бу ҳолат жамоатчилик орасида шов-шувларни кўтариб юборди.

Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Ишсиз қолганини айтган ўзбекистонлик ишчилар иш жойларини ташлаб кетишган - Вазирлик

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари воқеаси фуқароларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига нисбатан ишончсизлик уйғотди.

Спутник нашри эътиборига ҳавола қилинган ҳужжатда ёзилишича, ТИВ раҳбарияти топшириғи билан 21 июнь куни Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллиги биносида россиялик иш берувчилар ва Ўзбекистон меҳнат вазирлиги расмий вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда интернет тармоғида оммалашиб кетган видеоролик — Ўзбекистон президентига мурожаат қилган мигрантлар ҳам қатнашган.

Ўзбекистонда мигрантларни уюшқоқлик билан ишга юбориш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилади. Агентлик ишчилар билан қонуний кучга эга бўлган шартнома тузади.

Мана шундай шартнома асосида, 2018 йил 25 март куни 53 кишидан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Санкт-Петербург шаҳрига ишга юборилган. Фуқаролар Россияга келиши билан Петербургдаги "Трудовые резервы Евразии" МЧЖда тош йўнувчи сифатида ишга қабул қилиниши керак эди.

© Абдуазиз ХафизовТерритория где работают мигранты из рУз
Территория где работают мигранты из рУз - Sputnik Ўзбекистон
Территория где работают мигранты из рУз

Ҳужжатда айтилишича, ишчилар Россияга кетиш олдидан Ўзбекистонда иш берувчи билан суҳбатдан ўтишган. Шунингдек, улар иш шароитлари билан танишишган, дастлабки тиббий текширувдан ўтказилган ва адаптация-тайёрлов курсларида ўқитилган.

25 март куни уларни Пулково аэропортида "Трудовые резервы Евразии" МЧЖ ва ПСК ("Петербургская Строительная Корпорация") вакиллари кутиб олишади. Меҳнат муҳожирлари пантент ва регистрацияни олгунга қадар обшежитиега жойлаштирилади.

Мигранты на работе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги томонидан юборилган 53 фуқаро Россияда ишсиз қолди - ОАВ
27 апрел куни барча ишчиларга патент топширилади.

Патентларни олганидан сўнг ишчилар Ленинград вилояти Мурино қишлоғидаги "Гренляндия" турар жой мажмуасида иш бошлашлари керак бўлган.

Аммо тайёрлов ва адаптация тадбирлари боис, улар ишни 10 май куни бошлаган.

"Гренляндия" турар-жой мажмуасида ўзбек мигрантлари маълум иш ҳажмини бажариб бўлишганидан сўнг 20 кунча иш тўхтаб қолади.

Чунки бошқа объектларга иш излашга шунча вақт кетган.

Бу вақт оралиғида янги объектда регистрациядан ўтказиш учун ишчилардан уларнинг паспортлари олиб турилган.

Айтилган вақт оралиғида, иш берувчи ишчиларни Петербург қурилиш корпорацияси ҳисобидан бошпана ва озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланган.

Мана шундай бир вақтда ишчиларнинг ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат президентига мурожаати пайдо бўлади.

Ишга рўйхатдан ўтгач, барча ишчиларга паспортлари қайтарилган ва шулардан 34 нафари Санкт-Петербург шаҳридаги "Каменный город" турар-жой мажмуасига кўчириб ўтказилади. 19 нафари шаҳарнинг бошқа қисмида иш билан таъминланади.

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ташрифидан сўнг иккала объектда ҳам иш шароитлари мониторинг қилиниб, ишчиларнинг яшаш шароитлари, меҳнат шароити, бўш вақти қандай ўтаётгани текширилади.

Мониторинг натижаларига кўра, далолатномалар тузилган.

19 кишилик объектда барча мигрантлар яратиб берилган иш шароитлари уларни қониқтиришини билдиришган.

34 кишилик объектда эса 12 киши ўз иш жойида "номаълум сабабларга кўра" бўлмаганликлари аниқланади.

Қолган 22 ишчи иш берувчига давоси йўқлигини айтишган.

Петербург Қурувчилик Корпорацияси маълумотига кўра, ҳар бир ишчининг ишга жойлаштирилиши ҳаражатлари 1000 АҚШ долларини ташкил этади.

Бунга йўл ҳаражати, обшежитиеда яшаш, 3 ойлик ва 1 йиллик полис, патент, тиббий кўрикдан ўтиш, рус тилини билиши ҳақида сертификатга кетган ҳаражатлар киради.

Шу боис ПСК компанияси ("Петербургская Строительная Корпорация"), ишчиларни РФ ҳудудида легаллаштириш учун қилинган ҳаражатларни ким қайтариши масаласини тушунолмай таажжубга тушмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сўзларига кўра, юқорида айтиб ўтилган шахсларга қилинган ҳаражатлар АВВТМ ва ишчилар ўртасида Ўзбекистонда тузилган шартномага мувофиқ ўртага кафиллика тушганлар томонидан қопланмоғи даркор.

Меҳнат вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси маълумотига кўра, 34 кишилик объектда ишлаган ва номаълум томонга кетиб қолган фуқаролар Хоразм вилоятида доимий яшаш жойларига етиб келишмаган. Аниқроғи, Спутник манбаси берган маълумотга кўра, улар тақдири номаълум. Йигитлар қарздан қочиб, бошқа жойга кетиб қолганлар.

© Абдуазиз ХафизовЖилье мигрантов в Санкт-Петербурге
Жилье мигрантов в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Жилье мигрантов в Санкт-Петербурге

Шу билан бирга: ПСК ("Петербургская Строительная Корпорация") компанияси йиғилиш иштирокчиларига юқорида айтиб ўтилган ишчиларнинг маоши қай тартибда тўланиши ҳақида маълумот берган.

Шартнома талабларига мувофиқ, мазкур ой учун маош кейинги ойнинг якунида тўланар экан.

Ишчилар бу ҳақда иш берувчи билан Ўзбекистонда ўтказилган суҳбат давомида огоҳлантирилганЮ дейилади ҳужжатда.

Блогер мурожаати

Мазкур йиғилиш олдидан мигрантларнинг мурожаатини суратга олган видеоблогер Анвар Охунов билан телефон орқали суҳбат бўлиб

Охунов ўзи суратга олган видеороликни ижтимоий тармоқларда олиб ташлаганини тасдиқлаган.

Шу жумладан, видеороликни суратга олиш жараёнида иштирок этган ишчилар З.Сапарбаев ва И.Атониязов видеоролик суратга олинаётган вақтида улар Охуновнинг кўрсатмаларига амал қилишганини, ролик қайси мақсадда суратга олинаётганини билишмаганликларини маълум қилганлар.

© Абуазиз ХафизовПредставители Минтруда РУз побывали в Санкт-Петербурге для ознакомления с жизнью мигрантов
Представители Минтруда РУз побывали в Санкт-Петербурге для ознакомления с жизнью мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Представители Минтруда РУз побывали в Санкт-Петербурге для ознакомления с жизнью мигрантов

Мазкур йиғилишда иштирок этган Ташқи миграция масалалари вакилининг Спутник нашрига маълум қилишича, айни вақтда мигрантлар меҳнат қилишда давом этишмоқда, ҳеч қандай муаммо йўқ(номаълум томонга кетган мигрантларни айтмаганда), ойликлари эса тартиб бўйича, уларнинг Россияга келишидан олдин тушунтирилгандай, ой охирида берилади. Авансни мигрантлар аллақачон олиб бўлишган. Ташқи менат миграция агентлигининг ёрдамисиз.

Сўнгги хабарларга кўра, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар сонини қисқартириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу қонун лойиҳасида чет элда меҳнат фаолиятини олиб борадиган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоялайдиган жамғармани ташкил этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик фуқароларни чет элга ишга юбориш борасида монополияни йўқотмоқда.

Меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солишга йўналтирилган қатор чоралар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0