Мигрантлар Москва бюджетига 7,7 миллиард рубл патент тўлов тўлашди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил январ-май ойида 208 минг дона меҳнат патентлари берилди.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Москва ҳукумати вазири Владимир Ефимов миграцион маркази иш якунлари ҳақида маълумот берди.

Мигранты на работе в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевдан ёрдам сўраган мигрантлар ҳақида янги фактлар маълум бўлди

"Шу йил январ-май ойида Москва Миграция маркази иш фаолияти меҳнат мигрантлари қонуний тарзда ишлашга қизиқиш ортганлигини кўриш мумкин. 2017 йил шу давр кўрсаткичига нисбатан берилган патентлар сони 20 %га кўпайди. Патент такроран расмийлаштириш тўғрисида аризалар сони 92 %га етди", — деди Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсати ва ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Ефимов.

Шу йил беш ойида миграция марказида 208 минг дона ёки ҳар куни 1,4 минг дона меҳнат патент берилди. Ўтган йил кўрсаткичига нисбатан патент расмийлаштириш бўйича такроран мурожаатлар сони 9 %га ортди. Москва бюджетига меҳнат патентларидан тушган даромад 7,7 миллиард рубл ёки 26 фоизга кўпайди.

"Москва кўп тармоқли миграция маркази амалда хорижий фуқаролар учун пойтахт меҳнат бозорига чиқиш жойи бўлиб қолди. Самарали ахборот алмашинуви туфайли меҳнат муҳожирлари марказнинг ўзида патент олишмоқда. Шунингдек, марказининг ўзида патент амал қилиш муддатини узайтириб, ҳар ойлик тўловларни мустақил тарзда тўлашмоқда", — дея ўз фикрини билдирди Владимир Ефимов.

Вазир сўзларига кўра, миграция марказида патент расмийлаштириш енгил ва қулай тартиби кўплаб ноқонуний фаолият юритган воситачи-фирмаларни ишсиз қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0