Россиядаги ўзбекистонликларга "Мир" пластик карталари берилади

© Пресс-служба МинфинаВстреча заместителя министра финансов с Финансово-банковского совета СНГ
Встреча заместителя министра финансов с Финансово-банковского совета СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молия вазири Жамшид Қўчқоров 9 июл куни МДҲ Банк-молия кнгаши вакиллари билан учрашувда бу борада келишувга эришган.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россияда ўзбекистонлик мигрантлар учун лоял дастур жорий этилади, деб хабар берди Молия вазирлиги Telegramдаги саҳифасида.

Россиядаги ўзбекистонликларга 150 минг рубл атрофидаги тиббий суғурта ҳамда маълум бир суммадаги пули бўлган "Мир" карталари берилади.

"Мазкур дастурлар Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Шунингдек, мигрантлар учун ушбу дастурлар ҳақида маълумотлар берувчи ахборот марказларини очиш режалаштирилмоқда", — дейилади хабарда.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров 9 июл куни МДҲ Банк-молия кнгаши вакиллари билан учрашувда бу борада келишувга эришган.

Социологларнинг маълумот беришича, бугунги кунда уч миллион нафарга яқин киши Ўзбекистондан ташқарида меҳнат қилмоқда. Россиядаги меҳнат патентлари расмийлаштирилган мигрантларнинг 10 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0