Прибытие поезда Ташкент-Москва

"Ҳар кимга ишонманг": Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллиги мигрантларга мурожаат қилди

964
Бош консуллик ўз биноси ташқарисида кўрсатилган: копия қилиш, бланк тўлдириш, суратга тушириш сингари хизматлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида эслатма берган

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Бош консуллиги ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мигрантларга мурожаат қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бош консуллик мигрантлардан бино ташқарисида у ёки бу масаланинг ҳал этилишини тезлаштириб бериш борасида ўз хизматини таклиф этадиган нотаниш шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирган.

"Бош консуллик биноси ташқарисида у ёки бу масаланинг кўриб чиқилиши, бино ичига навбатсиз кириш, турли маълумотномаларни расмийлаштириш ва ҳоказо масалалар бўйича шубҳали (аксарият ҳолларда ноқонуний) таклифлар билан боғлиқ бўлган нотаниш шахслар хизматидан фойдаланишдан сақланишингизни сўраймиз", - дейилади мурожаатда.

Бош консуллик ўз биноси ташқарисида кўрсатилган: копия қилиш, бланк тўлдириш, суратга тушириш сингари хизматлар учун жавобгар эмаслиги ҳақида эслатма берган.

Бош консуллик мигрантларга консуллик ходимлари Ўзбекистон фуқароларини фақатгина Бош консуллик биноси ичида қабул қилиб, ўша ерда уларга консуллик-ҳуқуқий хизматларини кўрсатишларини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консуллиги 4-Красноармейская, 4-А уй манзилида жойлашган. Манзилга яқин метро станцияси — "Технологический институт".

Қабулга ёзилиш учун +7-965-751-20-71 телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш ёки 998909942747 телефон рақамига боғланган Telegram, WhatsApp, Viber, Imo мессенжерлари орқали боғланиш мумкин.

964
Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)