Экспертно-криминалистический центр ГУ МВД России по Москве

Россия визасиз мигрантларга янги тартиб жорий этмоқчи

1918
Россияга визасиз давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан кириб келадиган мигрантлар, белгиланган 30 календар куни ўтгач, етти иш куни давомида бармоқ излари топширишлари керак бўлади

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. 2019 йил 1 июлдан бошлаб Россияга визасиз давлатлар ҳудудларидан кириб келадиган мигрантлар учун фотосуратга тушиш ва бармоқ изларини топшириш жараёни амалга киритилади.

РФ ИИВ хабар беришича, қонунчилик лойиҳасига кўра, Россияга визасиз тартибда кириб келадиган чет эл фуқароси белгиланган 30 календар кунидан сўнг, 7 иш куни давомида ИИВга ўзининг вақтинчалик мамлакатда бўлиб тургани ҳақида билдириш юбориши шарт.

Тегишли билдириш ҳужжатларини тақдим этаётган чет эл фуқароси мажбурий этиб белгиланган давлат дактилоскопик рўйхатига олинади ва фотосуратга тушиш жараёнидан ўтади.

Айни вақтда дактилоскопия рўйхатидан: Россияга бошпана излаб келган, РФ фуқароси этиб тан олишни ёхуд Россия фуқаролигига қабул қилишни сўраб ариза берган, шунингдек, вақтинчалик яшашга ёки патент олишга рухсат сўраган чет эл фуқароларигина мажбурий тартибда ўтказилади.

Илгарироқ, Россия ИИВ миграция бош бошқармаси Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтиш пунктларида ёхуд чет эл фуқароси кириб келганидан сўнг, мамлакат ҳудудида дактилоскопиядан ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди.

1918
Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (69)