Полиция проводит проверку миграционного законодательства в ТЦ Москва в Люблино

Ёқутистонда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича комиссия тузилди

165
Ёқутистонда Давлат йиғилишининг (Ил Тумэн) VI-ялпи мажлисида минтақадаги миграцияга сиёсатига оид масала кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ёқутистон парламенти ноқонуний миграцияга ва тадбиркорликка қарши курашиш бўйича комиссия тузилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Давлат йиғилишининг (Ил Тумэн) VI-ялпи мажлисида минтақадаги миграцияга сиёсатига оид масала кўриб чиқилди.

“Бугунги кунда мигрантлар оқими муаммоси нафақат Россиянинг марказий минтақалари, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бошқа давлатлар, балки Ёқутистон учун ҳам долзарблигича қолмоқда. Давлат йиғилиши (Ил Тумэн) нолегал миграция ва ноқонуний тадбиркорликка қарши курашиш чораларини кучайтиришни қўллаб-қувватлайди”, - деди парламент раиси Петр Гоголев.

Ёқутистонлик аёлни зўрлашда айбланаётган шахс ҳибсга олинди

Эслатиб ўтамиз, ёқутистонлик аёл мигрантлар томонидан зўрлангач, маҳаллий аҳоли митингларга чиқишни бошлаган эди. Улар ҳукуматдан ноқонуний миграцияга оид қонунларни кучайтиришни талаб қилишган эди.

165