Сотрудник следственного изолятора

Россия мигрантлар федерацияси ўзбекистонликни “спецприёмник”дан қутқарди

567
Ўзбекистон фуқароси “Сахарово” хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказда бўлган ва уни Ватанига жўнатиб юборишлари учун жаримани тўлай олмаган.

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Россия мигрантлар федерацияси ўзбекистонликни “миграцион қамоқхонаси”дан қутқарди.

Ўзбекистон фуқароси “Сахарово” хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказда бўлган ва уни Ватанига жўнатиб юборишлари учун жаримани тўлай олмаган.

РМФ мигрант тезроқ уйига оиласи бағрига қайтиши учун керакли миқдордаги жаримани тўлади.

Шунингдек, Федерация президенти Вадим Коженов одамларнинг махсус жойларда ойлаб қолиш кетишга мажбур бўлишаётганидан мисол келтирди.

“Кўпинча одамлар Россия ҳукумати органининг айби билан эмас, балки ўзларининг консуллик хизматларининг айби билан ушлаб турилади. Масалан, кишини “миграцион қамоқхонага” олиб келишди, суд ижрочилари у уйга учиб кетиши учун чипта сотиб олишга тайёр, бироқ ватанга қайтиш гувоҳномаси лозим бўлади. Буни эса консуллик хизмати томонидан берилади. Айрим элчихоналар жуда яхши ишлашади ва қисқа вақт ичида тайёрлаб беришади, баъзилари эса бу қоғозни икки-уч ойда тайёрлашади. Шу боис мигрант унинг ҳужжатлари расмийлаштирилгунча кутишга мажбурдир”, - дея таъкидлади Коженов.

Бундан ташқари, ташкилот Наврўз байрами муносабати билан яна бир эзгу ишга қўл урди. Мигратлар учун “Сахарово” хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказига турли мева-чевалар олиб келиб тарқатди.

“Инсонлар махсус жойларда бўлишларига қарамасдан, улар байрамни ҳис этишлари керак”, - деди Коженов.

Россияда вақтин яшаш учун рухсатномани қандй олиш мумкин?

567