Мигрантлар, талабалар ва бизнес форум: Ўзбекистон ва Узоқ Шарқни нима бирлаштиради

© Sputnik / Татьяна Меель / Медиабанкка ўтишГенеральный консул Рустам Исмаилов
Генеральный консул Рустам Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Узоқ Шарқдаги бош консули Рустам Исмоилов мамлакатнинг Узоқ Шарқ федерал округи билан ҳамкорлик режалари ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Март ойида Россиянинг Владивосток шаҳрида  Ўзбекистоннинг Узоқ Шарқдаги илк бош консулхонаси ўз фаолиятини бошлади. Янги дипломатик ваколатхона раҳбари Рустам Исмоилов РИА Новости ва Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида биринчи даражали вазифалар ва мигрантларни қайси муаммолар ташвишлантириши ҳақида сўз юритди.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Владивостокда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси иш бошлади

- Бош консулхона яқиндагина ўз фаолиятини бошлади. Консулхона аллақачон тўлиқ ишга туширилдими, фуқаролар қабул қилиняптими? Штатда неча киши ишлайди?

- Ҳозирча уч кишимиз. Яна 2-3 нафар ходим келишини кутяпмиз. Лекин ҳозирда ҳам ҳар куни тўлиқ режимда фаолият кўрсатяпмиз. Фуқароларни қабул қилиш кунлари - душанба, чоршанба, жума соат 10:00 дан 17:00 гача, сешанба ва пайшанба кунлари эса бошқа тадбирларга ажратилган. Ҳозирча ҳаммасига улгуряпмиз, бироқ ташриф буюрувчилар оқими кўпайса, албатта, қабул қилиш соатларини қўшамиз.

- Узоқ Шарқ олисда жойлашган ҳудуд ва бу ерда ишлаётган мигратларнинг асосий муаммоси бирор-бир консуллик муаммоларини ҳал қилишда Новосибирскка боришларига тўғри келишидан иборат эди. Ҳозирда ўзбекистонликлар билан ишлаш қандай йўлга қўйилади?

- Барчангизга маълумки, Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консулхонаси икки президент: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг сиёсий интилиши туфайли очилди. Москва ва Новосибирск шаҳарларидан ташқари Санкт-Петербург ва Екатеринбургда дипломатик ваколатхона бор. Эндиликда Владивостокда ҳам ўз фаолиятини бошлади. Қозон ва Ростов-на-Дону шаҳарларида ҳам дипломатик ваколатхоналар очилиш арафасида. У ерда ташкилий масалалар билан шуғулланувчи ходимлар тайинланган. Тез орада бу консулхоналар очилиши кутилмоқда.

Города России. Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Узоқ Шарқдаги оқсоқоллар: ўзбекистонликлар Владивостокда қандай яшашмоқда

Биз 2018 йил декабрь ойида Владивостокдаги консулхона биноси таъмирланаётган вақтда дипломатик ваколатхона манзили ва телефон рақамимни расмий равишда эълон қилган эдик (Ўзбекистон ТИВ сайтида – Таҳр.). Декабрь ойидан буён менга қўнғироқ қилишади, телефон орқали маслаҳат беришим мумкин бўлган саволларга жавоб бераман. Ишлар олиб борилмоқда. Умид қиламанки, бу интервью Узоқ Шарқ федерал округида (УШФО) истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ушбу маълумотни етказишда фойдали бўлади.

- Узоқ Шарқда бўлиб турган ватандошларингизнинг умумий сони тўғрида маълумотларга эгамисиз?

- Владивостокда яқиндан бошлаб фаолият кўрсатаётганимиз сабабли бизда ҳозирча Приморск ўлкасининг ваколатли органларининг норасмий маълумотлари бор. Унга кўра, айни дамда Приморьеда Ўзбекистоннинг 60-70 мингга яқин фуқароси бор, улардан 20-25 фоизининг ҳужжати бор. Яъни патент, вақтинча бўлиб туриш рухсатномаларига эгалар. Қолган 80 фоизи -  кимдир ҳужжат расмийлаштирмоқда, кимдир, афсуски, ноқонуний равишда бўлиб турибди. Булар ҳаммаси ваколатли органлар – ИИВ, миграция бошқармаси маълумотлари.

- Бош консулхонага мурожаат қилаётган мигратларни биринчи навбатда қайси муаммолар ташвишлантиради?

- Аксарият мигрантларимиз –ҳужжатлари, паспортларининг муддати амал қилиш муддати тугаганлар, баъзилар эса умуман бирор-бир ҳужжатга эга эмас. РФ фуқаролигини қабул қилганлар, бироқ мамлакат фуқаролигидан процессуал тартибда воз кечмаганлар ҳам мурожаат қилишади. Шунингдек, улар бошқа фуқаровий масалаларни ҳал қилишни сўраб мурожаат қилишади.

- Ўзбекистон ва Узоқ Шарқ ўртасида биринчи навбатда қайси соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда?

- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Узоқ Шарқ федерал округидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилишдан ташқари, бизнинг вазифамиз савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва илм-фан, туризм, Ўзбекистон ва РФ ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик, ўқитувчилар, тажриба алмашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Открытие генерального консульства Узбекистана во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Кутилмаган хушхабар: Ўзбекистон генконсули Владивостокка тайинлови ҳақида

- Минтақада ўз фаолиятлари йўлга қўймоқчи бўлган компания ва ишлаб чиқарувчилар билан аллақачон аниқ келишувларга эришилганми?

- Биз эндигина очилдик, бу масала бўйича ҳозирча аниқ маълумотларимиз йўқ, лекин Ўзбекистондан бу ерда қуруқ ва ҳўл мева етказиб берилишини биламиз. Бу номунтазам хусусиятга эга, чунки Узоқ Шарқ олисда жойлашган. Машиналар бу ерга товар олиб келиши учун 10-15 кун лозим бўлади, шунинг учун тез бузиладиган маҳсулотларни бу ерга олиб келиш фойда бермайди. Ҳозирда қуруқ мева ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқдамиз.

- УШФО делегациясининг Ўзбекистонга ёки мамлакат ҳудудлари делегациясининг  УШФОга ташрифи режалаштирилганми?

- Бош консулхона очилиш маросимига Ўзбекистоннинг Москвадаги дипломатик ваколатхонаси делегацияси ташриф буюрди ҳамда Ўзбекистонинг Россия пойтахтидаги бош консули, элчининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ва савдо-иқтисодий бўлим раҳбари келишди. Бизнес доиралари, туристик компаниялар билан учрашув ўтказилди, уларга савдо-иқтисодий имкониятлар ҳақида ролик намойиш этилди. Биз фикр алмашдик ва кейинчалик ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз.

- Сизнингча, жўғрофий жойлашуви ва ишлаб чиқариш тузилишини ҳисобга олган ҳолда қайси соҳаларда ҳамкорлик қилиш жуда истиқболли бўлади?

- Бу йўналишларни бизнесменлар билан учрашгандан сўнг, уларнинг мақсад ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муҳокама қилиш лозим. Айтиб ўтганимдек, ҳозирча Узоқ Шарқ бозорида фақат мева, қуруқ мева ва тўқимачилик маҳсулотлари мавжуд. Лекин Ўзбекистон бугунги кунда ривожланиб боряпти, мамлакатимизда бизнес форумлар ўтказиляпти, ва биз ушбу форумларга Узоқ Шарқ тадбиркорларини таклиф қиламиз. Шунингдек, келажакда бу ерда ҳам турли тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз. Ҳозирча бу биз учун янги бозор. Биз алоқа қилиш йўлларини қидирамиз.

Джахонгир Иргашев - Sputnik Ўзбекистон
Петербургдаги бош консул: биз светофор бурчагида паспорт бермаймиз

- Янги лавозимда сизнинг биринчи даражали вазифа ва режаларингиз қанақа?

- Яқин келажакдаги режаларимиз – умуман Узоқ Шарқ ёки Приморск ўлкаси тадбиркорлик вакиллари билан бизнес форум ташкил этиш. Шунингдек, туристик имкониятимиз намойиш қилиш ва талабалар ва ўқитувчилар ҳайъати алмашишни ташкиллаштириш устида ишлашни режалаштирмоқдамиз. Умуман олганда, мамлакат ҳудудлари ва УШФО ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик ва яқин мулоқотни ривожлантириш ниятидамиз. Бизнинг глобал вазифамиз эса – бу Узоқ Шарқда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

- УШФОнинг барча минтақасини, жумладан, янги – Бурятия ва Байкалорти ўлкасига ҳам қамраб олишни режалаштирганмисиз?

- Афсуски, йўқ. 2017 йилда бош консулхона очиш масаласи кўриб чиқилганда УШФОнинг тўққизта субъекти белгилаб олинган, шунинг учун ҳозирча консуллик округига фақат улар киради.

- Узоқ Шарқ минтақалари билан ишни қандай йўлга қўясиз?

- Хабаровск ўлкасига ташриф буюришга улгурдик. У ерда минтақа ташқи иқтисодий вазири, бизнесменлар, туристик фирмалар, талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳайъати, тиббиёт олийгоҳи ва Хабаровск ўлкаси техника олийгоҳи раҳбарлари билан учрашдик. Шунингдек, бошқа минтақаларга ҳам ташриф буюришни режалаштирмоқдаман.

- Яқин кунларда УШФОнинг қайси минтақа раҳбари билан учрашиш ниятидасиз?

- Яқин кунларда Еврей автоном вилояти раҳбари билан учрашини режалаштирганман. Кейинчалик Сахалин, Ёқутистон, Магадан вилояти ва Чукотка раҳбарлари билан учрашаман. Узоқ Шарқнинг барча минтақаларида бўлиб, уларнинг раҳбари билан яқиндан танишиб, бизнес учрашувлар ўтказиш ва имкониятларимизни намойиш қилишни режалаштиряпмиз.

Торжественный прием в честь праздника Навруз в посольстве Узбекистана в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги элчихонада Наврўз айёми тантанали нишонланди

- Осиё мамлакатлари дипломатик ваколатхоналаридаги ҳамкасбларингиз билан ҳамкорлик қилишни режалаштиряпсизми?

- Биз аллақачон танишиб олганмиз ва ҳозирда мулоқот қилиб турамиз. Шунингдек, албатта, бирор-бир икки томонлама учрашув ташкил этишни режалаштирмоқдамиз.

- Минтақада мигрантлар билан ишлаш ёки мамлкатнинг маданий меросларини тарғиб қилишга қаратилган ўзбек жамоат ташкилотлари қай даражада ривожланган?

- Мен бу ерда икки диаспорани биламан, лекин аслида улар кўпроқ.  Уларнинг вакиллари билан мулоқот қиламиз – улар асли ўзбекистонликлар. Бу ерда улар жуда катта ишларни амалга оширишмоқда: мигрантларимизга кўчиб келгандан сўнг кўникишларига ёрдамлашишади, рус жамиятига қўшилишига кўмаклашишади, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ўз ёрдамларини аяшмайди.

- Улар қанақа тадбирлар ўтказишади?

- Диаспоралар Приморьеда 5-6 йил давомида Наврўз айёмини нишонлаб келишаётганликларини биламан: концерт дастурини ташкиллаштиришади, миллий таом – ош, кабоб тайёрлашади, эстрада юлдузлари, артистларни таклиф қилишади. Диаспора фаолларини Приморье ўлкаси администрациясида ва шаҳар администрациясида яхши танишади.

- Талабалар алмашиш борасида аниқ режалар борми? Ҳозирда бу ерда қанча ўзбекистонлик талаба таҳсил олади?

- Бизнинг маълумотларга кўра, Узоқ Шарқ федерал университетида  500 нафарга яқин талаба, Владивосток давлат иқтисодиёт ва хизмат университетида 200 нафарга яқин талаба таҳсил олади. Биз улар билан аллақачон учрашиб, мулоқот ўтказдик. Уларга бош консулхонага мурожаат қилишлари мумкинлигини айтдик.

Узоқ Шарқ олийгоҳлари раҳбарлари билан учрашишга ҳали муваффақ бўлмадик, шуниннг учун ҳозирча талабалар алмашиш борасида аниқ келишувлар йўқ. Лекин учрашиш режаларимизда бор. Ишончим комилки, талабалар алмашиш бўйича қилинажак ишлар ҳали олдинда турибди.

- Бугунги кунда Ўзбекистон фуқароларининг кўп қисми Узоқ Шарққа иш нуқтаи назаридан қарашади. Уларни УШФОдаги туризм қизиқтирадими? Бу борада ҳамкорлик қилиш қандай режалаштирилмоқда?

- Бу соҳадаги аниқ рақамларга ҳозирча эга эмасман. Лекин май ойида бу ерда (Приморьеда – Таҳр.) туристик ярмарка бўлиб ўтишини биламан, ва туризм давлат қўмитамиз бизни унда иштирок этишга таклиф қилди. Ҳозирда бу масалани кўриб чиқмоқдамиз. Узоқ Шарқ туристик фирмаларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, улар учун тур ташкиллаштиришни ҳам режалаштирганмиз. Улар УШФО аҳолисига нимани реклама қилишликларини билишлари учун имкониятларимизни кўрсатишимиз керак.

Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси манзили ўзгарди

- Ўзбекистон делегациясининг Владивостокда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этиши кутилмоқдами? Делегацияга ким раҳбарлик қилиши мумкин?

- Ўзбекистон делегациясининг иштироки мезбон томон — Россияга боғлиқ. Биз таклифни кутамиз. Одатда таклиф юборилганда кимлар, қандай таркибда, неча киши келиши мақбуллиги маълум қилинади.

- Владивостокка қачон келдингиз?

- 2018 йил 13 октябрь куни

- Демак, шаҳарни айлашишга улгурдингиз? Қандай таассуротларга эга бўлдингиз?

- Шаҳар менга манзур бўлди. Мен 2005-2006 йилларда Ўзбекистоннинг Афинадаги бош консулхонасида бош консул сифатида фаолият юритдим. Владивосток ҳам менга нимаси биландир бу шаҳарни ёдга солади. У ҳам тепаликда жойлашган, бу ерда ҳам денгиз иқлими бор. Умуман олганда, менга Владивостокка энг совуқ об-ҳаво вақтида келиб қолганимдек туюлди. Бироқ маҳаллий аҳоли бу йил бу ерда бирмунча иссиқ об-ҳаво кузатилганини айтишди.

Шаҳарнинг ўзи менга ёқди, одамлари яхши. Гап келганда, менга бош консулхонани очишда илк кунларданоқ кўмаклашган шаҳар администрацияси, Владивостокдаги Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхоналари ва бошқа идоралар ишини қайд этмоқчиман.

- Оилангиз сиз билан келганми?

- Ҳа, оилам келган ва бу ерда мен билан бирга. Болалар мактабда ўқишади ва болалар боғчасига қатнашади. Уларга бу ер маъқул бўлди ва уларга тушунарли бўлган тилда мамнуният билан суҳбатлашишади.

- Сизга қаерда ишлаш ва яшаш кўпроқ маъқул бўлди?

- Биласизми, мен меҳнат қилган ҳар ер ёқади, чунки бу биз, дипломатлар ишининг ўзига хос хусусиятидир. Биз ҳар бир жой шароитига мослашишимиз даркор. Мен ҳеч қачон ўз ватанимдан кетишни истаган эмасман, чунки у ерда қариндошларим, ёр-биродарларим, оилам аъзолари яшашади. Табиийки, ҳар қандай бошқа шаҳар кўчиб ўтиш – бу иқлим шароитлари алмашиши, ҳаёт тарзининг ўзгариши. Умуман олганда, ҳамма ерда яхши. Владивостокда ҳам ҳаволар исий бошлади, тез орада майсалар кўкаради. Бу эса таққослаш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0