Иностранные рабочие у хостела

Россияда нима мигрантларни рўйхатдан ўтишга мажбурлайди эксперт фикри

463
"XXI аср миграция" фонди вице-президенти Наталья Власова нима мигрантларни рўйхатдан ўтишга мажбурлаши ҳақида Sputnik᾽ка ўз фикрларини билдирди.

Наталья Власова Sputnik Тожикистонга берган интервьюсида Россия миграцион қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эксперт мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборишларидан қўрқишлари сабабли кўп ҳолларда миграцион рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилишади ва ўзларининг Россияда бўлишларини қонунийлаштиришади деб ҳисоблайди.

Агар илгари иш берувчилар мигрантларни унинг ишлаш жойи бўйича рўйхатга қўя олишган бўлса, ўтган йилнинг июль ойида қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра чет эллик фуқароларни иш жойи бўйича рўйхатга қўйиш тақиқланган. Эндиликда мигратлар ўзлари ҳақиқатдан ҳам яшаб турган жойларида рўйхатдан ўтишлари шарт. Қонунга амал қилмаган мигрантлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади.

“Мазкур ҳолат кўпчилик мигрантларни миграцион рўйхатдан ўтишга ундайди”, - дея таъкидлади эксперт.

Шунингдек, эксперт аксарият мигрантлар нархи қиммат бўлгани сабаби ишлаш ҳуқуқи берувчи патентни расмийлаштирмасликларига эътибор қаратди. Рўйхатдан ўтган мигрантлар Россия ҳудудида 180 кун бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.

“Улар Россияга келиб, рўйхатдан ўтишади, лекин патент расмийлаштиришмайди. Сўнгра уч ой ўтгач Россияда бўлишни қонунийлаштириш мақсадида Қозоғистон ёки Беларусь чегарасини кесиб ўтишади. Шундай қилиб, яна уч ой Россияда бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Улар йилда давомида уч марта чегарани кесиб ўтишади. Шунинг учун Россияда мигрантларни ҳисобга олиш жараёни қийинлашади”, - дейди у.

463

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

2085
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

2085
Профессор Государственного университета управления Владимир Волох

Мигрантларни иш билан таъминлашда хусусий агентликларни фаол жалб қилиш керак - эксперт

188
ГУУ профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох, коронавирус пандемияси РФда миграция ҳолатида қандай заиф томонларини аниқлаганини айтиб берди.

Россиядаги чет элликлар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш керак, деди Давлат бошқарув университети (ГУУ) профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох.

“Менимча, вақтинча яшашга рухсатнома каби институт аллақачон эскириб бўлди. Бу ерда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак”, - деди Волох Россиядаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган онлайн-конференцияда.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига бўлган эҳтиёж қолаверади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

“Москва вилояти қурилиш ташкилотлари чет эллик ишчиларини жалб қилишдан манфаатдор, бу каби ҳолат уй-жой коммунал хўжалигида ҳам кузатилмоқда”, - деди профессор.

Аммо, унинг фикрича, кўп жиҳатдан, келиб чиқиш мамлакатларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш керак, мигрантларни ташкиллаштирилган ҳолда ёллашга эътибор қаратиш керак. Шунда чет элликлар қаерга кетаётганликларини ва уларни қандай шароитлар кутишини олдиндан билишади. Ўз навбатида, иш берувчилар уларга ким келишини тушунишади.

Волохнинг сўзларига кўра, бунинг учун хусусий бандлик агентликларини (ХБА) фаолроқ жалб қилиш керак.

“Улар қарорларни тезроқ қабул қиладилар, маълум амалий тажрибага эга. ХБАларнинг салоҳияти жуда катта”, - деб ҳисоблайди профессор.

Тафсилотларни аудиофайлда тингланг.

Волох: надо совершенствовать правовое поле России в отношении мигрантов
188
Председатель Комитета Госдумы РФ по международным делам Леонид Слуцкий

Слуцкий: Россия ва Беларусь ўртасидаги муносабатларни ҳеч ким ва ҳеч қачон бузолмайди

0
Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Беларусь Россиянинг стратегик ҳамкори бўлиб, ҳар доим шундай бўлиб келгани ва бўлишини айтди.

Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкий Беларусь ва Россия Иттифоқи парламент йиғилишининг навбатдаги мажлиси олдидан РФ ва Беларусь ўртасида барча соҳаларда яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади.

“Россия ва Беларусь, балки, ҳатто қардош мамлакатлар ва халқлар ҳам эмас, Александр Лукашенко бир неча йил олдин айтганидек, биз тарихий сабабларга кўра давлат чегаралари билан ажралган ягона халқмиз”, - деди Слуцкий “Россия сегодня” ХААдаги онлайн брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь Россиянинг стратегик ҳамкори бўлиб, “бу ҳар доим бўлган ва шундайлигича қолади ҳам”, деб ёзади Sputnik Беларусь.

"Ким-ки Россия-Беларусь муносабатларига низо солишга ҳаракат қилса, албатта ютқазади”, - деди Давлат думаси қўмитаси раиси.

Слуцкий, шунингдек, Беларусь президенти Александр Лукашенко - “шубҳасиз, юқори даражадаги ноёб инсон, аммо эмоционал, баъзида юқори даражада “учқунланиб туради”, деб таъкидлади.

“Аммо бу нормал ҳолат, - деб таъкидлади у. - Тизимлар назариясини ўрганганлар билади, катта тизимларда ҳар доим ҳам мукаммал мувозанат мавжуд бўлмайди. Аммо ҳеч ким ва ҳеч қачон Москва ва Минск ўртасидаги, мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги стратегик мувозанатни бузолмайди”.

0
Теглар:
Беларусь, Россия