Города мира. Сеул

Меҳнат вазирлиги фуқароларни Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизимни тақдим этди

6543
(Янгиланган 18:26 01.06.2019)
EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон меҳнат вазирлиги фуқароларни кейинчалик Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш учун корейс тили бўйича тест синовидан ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида очиқ тақдимот ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур ўзгаришлар коррупция ва монополияга йўл қўймаслик; шаффофлик ва жамоат назорати каби уч муҳим тамойилга асосланган.

Нималар ўзгарди?

Биринчи, EPS-TOPICка кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита ташкилот аккредитациядан ўтди. Билимни баҳолаш марказлари рўйхати қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган:

Иккинчи, EPS-TOPICка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 2019 йил 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда test.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади.      

Учинчи, EPS-TOPICка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовларида фойдаланиладиган саволлар очиқ ҳолда қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган.

Тўртинчи, EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Кореяда ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

6543

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

1484
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

1484
Профессор Государственного университета управления Владимир Волох

Мигрантларни иш билан таъминлашда хусусий агентликларни фаол жалб қилиш керак - эксперт

171
ГУУ профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох, коронавирус пандемияси РФда миграция ҳолатида қандай заиф томонларини аниқлаганини айтиб берди.

Россиядаги чет элликлар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш керак, деди Давлат бошқарув университети (ГУУ) профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох.

“Менимча, вақтинча яшашга рухсатнома каби институт аллақачон эскириб бўлди. Бу ерда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак”, - деди Волох Россиядаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган онлайн-конференцияда.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига бўлган эҳтиёж қолаверади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

“Москва вилояти қурилиш ташкилотлари чет эллик ишчиларини жалб қилишдан манфаатдор, бу каби ҳолат уй-жой коммунал хўжалигида ҳам кузатилмоқда”, - деди профессор.

Аммо, унинг фикрича, кўп жиҳатдан, келиб чиқиш мамлакатларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш керак, мигрантларни ташкиллаштирилган ҳолда ёллашга эътибор қаратиш керак. Шунда чет элликлар қаерга кетаётганликларини ва уларни қандай шароитлар кутишини олдиндан билишади. Ўз навбатида, иш берувчилар уларга ким келишини тушунишади.

Волохнинг сўзларига кўра, бунинг учун хусусий бандлик агентликларини (ХБА) фаолроқ жалб қилиш керак.

“Улар қарорларни тезроқ қабул қиладилар, маълум амалий тажрибага эга. ХБАларнинг салоҳияти жуда катта”, - деб ҳисоблайди профессор.

Тафсилотларни аудиофайлда тингланг.

Волох: надо совершенствовать правовое поле России в отношении мигрантов
171
Двое задержаны при приготовлении наркотическо средства

Қабристон ёнида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди

176
Икки йигит Юқори Чирчиқ туманидаги қабристон ёнида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётган вақтда ушланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 27 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари “Қора дори-2020” тадбирини ўтказган. Унда 22 ёшли Б.Ш. ва С.И.лар Юқори Чирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётгани аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, олинган  модда гиёҳвандлик воситаси. У вазни 1506 грамм бўлган марихуана. 

Тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И.лар ушбу  гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаётганликлари аниқланган.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

176
Теглар:
гиёҳванд моддалар, Тошкент вилояти