Трудовые мигранты возвращаются домой

Мигрантлар мавзуси кўп йиллар ёпиқ мавзу бўлган Кудбиев

521
(Янгиланган 16:21 04.06.2019)
“Ўзбекистон тўлов баланси қараб кўрилса, йилига 5 миллиард доллардан ортиқ валюта пул тушум жўнатмалари, айнан меҳнат миграцияси ҳисобига амалга оширилади”, - деди Кудбиев.

ТОШКЕНТ, 4 июн – Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Вазир таъкидига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 81 та хусусий бандлик агентлиги давлат реестрига киритилган, шулардан 61 таси бевосита хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензиясини олган.

"Олдинги йилларда чет элда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш масаласи ёпиқ мавзу бўлган, бу ҳақда кам гапирилган, яъни очиқ гапиришга уялардик. Ваҳоланки, агар Марказий банкдан Ўзбекистон тўлов балансига қарайдиган бўлсангиз,  йилига 5 миллиард доллардан ортиқ валюта пул тушум жўнатмалари айнан меҳнат миграцияси ҳисобига амалга оширилганини кўриш мумкин. Ҳеч қандай соҳа йўқ-ки бундан ортиқ бўлган. Нефть, газ, ноёб металлар экспортидан ҳам бунча маблағ бизга келиб тушмаган", - деди вазир.

Кудбиев мигрантлар соҳасига катта эътибор бериш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Президентга катта раҳмат, идорамизга Ўзбекистон тарихида биринчи марта 200 миллиард сўм маблағ ажратиб бердилар. Ўзбекистон фуқаролари чет элда меҳнат фаолият олиб бораётганда, қийин аҳволга тушиб қолсалар, уларга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида жамғарма ташкил этилди,” - деб таъкидлади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.

Вазирнинг сўзларига кўра, шу жамғарма ҳисобидан бугунги кунга келиб 3 мингга яқин фуқароларга Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларида ёрдам берилган.

“Бу ҳаёт, ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин, иш берувчиларнинг норозилиги, табиий офат, ноҳуш ҳолатлар. Шундай вақтларда Ўзбекистон давлати 27 йил ичида биринчи марта ўз фуқароларга ёрдам беришни бошлади. Буни ҳам очиқ гапиришимиз керак”, - деди Шерзод Кудбиев.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига кўра, 2,5 миллион Ўзбекистон фуқароси чет элда меҳнат фаолият олиб бормоқда.

521