Соискатель работы

Ўзбекистонликларнинг Россияда иш топиши осонлашади

832
(Янгиланган 18:40 12.06.2019)
Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати Ўзбекистондаги хусусий бандлик агентликларини Россиянинг бўш иш ўринлари базасига уламоқчи

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги хусусий бандлик агентликлари Россиянинг бўш иш ўринлари базасига уланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Ўзбекистон рекрутинг агентликларини Россия иш излаш тизимига жалб қилиш масаласи Ўзбекистон-Россия давлатларининг навбатдаги ҳукуматлараро комиссиясининг меҳнат миграциясини ривожлантиришга бағишланган йиғилишида, Красноярскда муҳокама қилинди.

"Ўзбекистондаги ҳар бир хусусий агентликни Роструднинг касбий алоқалар бўлмиш SkillsNet.ru ижтимоий мессенжерига улаш бўйича қарор қабул қилинди", - деб айтган Бандлик вазирлиги ходими.

У шунингдек, Ўзбекистондаги хусусий агентликлар "Работа в России" порталида ўз шахсий кабинетларини очишлари мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Маълум бўлишича, яқин икки йил ичида Ўзбекистон ва Россиядаги иш излаш тизимлари интеграллашуви устида иш олиб борилади. Ушбу секторда шаффофликни таъминлаш, икки давлат мутасадди идораларининг янада самарали ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилади.

832