Ўзбекистон томони ўз фуқароларининг Россияда рўйхатга олишсиз (регистрация қилинмасдан) бўлиб туриши муддатини етти кундан 15 кунга узайтиришни таклиф сифатида киритди. Бу масала Ҳукуматлараро комиссиясининг Красноярскда ўтказилган меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича йиғилишида муҳокама қилинди.
Бу борада ўз фикрларини билдирган эксперт Россияда миграцион қонун-қоидаларни бир хил қилиш вақти келган деб ҳисоблади.
“Ўзбекистонликларнинг Россияда бу каби бўлиб туриш тартиби ўзгаришидан аниқ ҳеч ким зарар кўрмайди, кундалик маънода эса мигрантларнинг мослашиши ва кўникиши осонроқ бўлади. Савол ахир виза, патент ва рўйхатдан ўтишда эмас, балки қоидаларнинг умумий интизоми ва тушунчасида. Мен ўйлайманки, Марказий Осиёдан келаётганларни расмийлаштиришга ёндашувни бир хил қилиш вақти келган. Яъне ҳамма учун миграцион қоидаларни бир хил қилиш керак”, - деди Крупнов Sputnik Ўзбекистон радиоэфирида.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги миграция соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш қўшма келишувлар йўлида, жумладан, йирик компаниялар ва уюшмалар даражасида ташкил этилган ходимларни саралаб олиш орқали ҳаракат қилиши керак. Бу бир вақтнинг ўзида қатор муаммоларни ҳал қилиш имконини берди – ишчи кучини қонунийлаштириш, ундан муайян соҳаларда самарали фойдаланиш.
Аваалроқ россиялик иқтисодчи Россияда меҳнат миграцияси ўсишига фақат қонунлар тўсқинлик қилаётганини маълум қилган эди.