Элчихона вакиллари шифохонага тушган 69 нафар фуқародан хабар олди

© Sputnik / Игорь ЗарембоПациенты, иллюстративное фото
Пациенты, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элчихона вакиллари Самарада заҳарланиб касалхонага ётқизилган 69 нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳолидан хабар олди.  

ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фариддин Насриев ҳамда Москвада жойлашган Ташқи меҳнат миграцияси вакили Саиднумон Мансуров Самара вилоятига ташриф буюриб заҳарланиш ташҳиси билан касалхонага ётқизилган ўзбекистон фуқароларининг ҳолидан хабар олди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Самарада 68 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум моддадан заҳарланди

Элчихона вакиллари Самара вилоят клиник шифохонаси ҳамда Тольятти шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига ташриф буюриб ушбу шифохоналарда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларининг  ҳолидан хабар олишди.

Маълум бўлишича, шифохонага ётқизилган фуқаролар сони 69 киши экан. Уларнинг орасида бир нафар ёш бола ҳам бор. Улардан 3 нафари реанимацияда оғир аҳволда. Айни дамда заҳарланиш сабабини аниқлаш бўйича текширув ўтказилмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳудуд раҳбарияти, соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ҳамда “Кошелевский посад” корхонасининг директори билан учрашишди.

Ушбу учрашувлар якунига кўра, қуйидаги келишувларга эришилди:

  • даволаниш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи томонидан қопланади;
  • меҳнат мигрантларининг паспортлари уларнинг ўз қўлига топширилади;
  • уларнинг яшаш ва овқатланиш шароитларини яхшилаш бўйича чоралар кўрилади;
  • уларнинг маошларини ошириш масаласи кўриб чиқлади;

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси ушбу вазиятни назорат остига олган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Самара вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юрутувчи “Кошелевский посад” корхонасининг 70 га яқин ишчилари заҳарланиш ташҳиси билан касалхонага ётқизилган эди. Маълум бўлишича меҳнат мигрантлари алоҳида уйда яшаган ва ўзлари учун ўзлари овқат пиширган. 

Янгиликлар лентаси
0