Трудовые мигранты возвращаются домой

Қалбаки ҳужжатлар бўйича ўзбеклар Финландияда биринчи бўлди

522
(Янгиланган 18:12 28.08.2019)
2019 йилнинг биринчи ярмида Финландия 219 нафар Ўзбекистон фуқароларини қалбаки ҳужжат туфайли депорт қилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ҳукуматлар бир-бирига ишонгани туфайли қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш йиллаб давом этган ва давом этомоқда, ўзбеклар ҳалигача Финландияда қалбаки ҳужжатлар билан иш қидирмоқда, деб ёзади Финландиянинг Yle нашри.

Финландия Миграция хизмати (Мигри) хабарига кўра, ушбу йил ёзда жами 219 нафар Ўзбекистон фуқаролари Финландиядан депортация қилинган. Ундан ташқари Финландияда Яшашга рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ўзбекистонликларнинг258 нафарига рад жавоби берлган, фақат 42 кишигани ижобий жавоб олган.

Буларнинг барчасига – Ўзбекистон фуқаролари томонидан қалбаки аттестат ва дипломлар тақдим этишгани бўлган. Ўзбекистон фуқароси томонидан тақдим этилган биинчи қалбаки ҳужжат 2015 йилда аниқланган, 2016 йилда ҳам уларнинг сони кўп бўлмаган, лекин 2017 йилдан бошлаб – кескин ошиб кетган. Бугунги кунга қадар Финландия миграция хизмати Ўзбекистон фуқароларидан 500дан ортиқ сохта аттестатлар олишган.

Мигра айтишига қараганда, қалбаки ҳужжатларни аниқлаш осон иш эмас, лекин Ўзбекистон фуқаролари тақдим этган сохта ҳужжатлар ясалиш сифати ҳам жуда паст бўлган. Баъзи диплом ва аттестатларнинг номери ҳам бир хил бўлган.

Қалбаки ҳужжатлар бўйича визалар асосан Финландиянинг Россия ва Қозоғистондаги элчихоналари орқали олинган.

2019 йилда Финландиядан депортация филинган фуқаролар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиққан. Буни қуйидаги диаграммадан кўриш мумкин.

Количество депортированых граждан из Финландии за январь-июль 2019 года
522

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

2101
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

2101
Профессор Государственного университета управления Владимир Волох

Мигрантларни иш билан таъминлашда хусусий агентликларни фаол жалб қилиш керак - эксперт

189
ГУУ профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох, коронавирус пандемияси РФда миграция ҳолатида қандай заиф томонларини аниқлаганини айтиб берди.

Россиядаги чет элликлар учун қонунчилик базасини такомиллаштириш керак, деди Давлат бошқарув университети (ГУУ) профессори, Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция Бош бошқармаси қошидаги эксперт-маслаҳат кенгаши аъзоси Владимир Волох.

“Менимча, вақтинча яшашга рухсатнома каби институт аллақачон эскириб бўлди. Бу ерда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак”, - деди Волох Россиядаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган онлайн-конференцияда.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Федерациясида меҳнат мигрантларига бўлган эҳтиёж қолаверади, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

“Москва вилояти қурилиш ташкилотлари чет эллик ишчиларини жалб қилишдан манфаатдор, бу каби ҳолат уй-жой коммунал хўжалигида ҳам кузатилмоқда”, - деди профессор.

Аммо, унинг фикрича, кўп жиҳатдан, келиб чиқиш мамлакатларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш керак, мигрантларни ташкиллаштирилган ҳолда ёллашга эътибор қаратиш керак. Шунда чет элликлар қаерга кетаётганликларини ва уларни қандай шароитлар кутишини олдиндан билишади. Ўз навбатида, иш берувчилар уларга ким келишини тушунишади.

Волохнинг сўзларига кўра, бунинг учун хусусий бандлик агентликларини (ХБА) фаолроқ жалб қилиш керак.

“Улар қарорларни тезроқ қабул қиладилар, маълум амалий тажрибага эга. ХБАларнинг салоҳияти жуда катта”, - деб ҳисоблайди профессор.

Тафсилотларни аудиофайлда тингланг.

Волох: надо совершенствовать правовое поле России в отношении мигрантов
189
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Карантин даврида шахсий автоуловда ҳаракатланиш қоидалари

9
Фуқаролар илгари олган махсус рухсатнома - стикерлар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йилнинг 10 июлидан 1 августига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади.

Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно.

Жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.

Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун рухсат этилади.

Илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Карантин талабларини бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилади.

9