Ўзбекистонликлар Туркияда ўтказилаётган рейдлар ҳақида огоҳлантирилмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A319 авиакомпании Turkish Airlines в Международном аэропорту имени Ататюрка в Стамбуле
Самолет Airbus A319 авиакомпании Turkish Airlines в Международном аэропорту имени Ататюрка в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу муносабат билан Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча керакли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга ва мамлакатда мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилишга чақириб қолган

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ҳозирги пайтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида шаҳарда ноқонуний юрган хорижий фуқароларни аниқлаш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш борасида транспорт воситаларида, иш ва яшаш ҳамда жамоат жойларида мунтазам текширувлар ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Автобусы, купленные у китайской компании Zhengzhou Yutong Bus - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин

"Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан хорижий фуқароларга қўйилган талаблар ва зарур меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва ватандошларимизни ҳуқуқбузар ҳолатига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси шаҳар Хавфсизлик бошқармаси ва миграция хизмати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди", - дейилади хабарда.

Турк мутахассисларининг таъкидлашича, аксар хорижий фуқаролар Туркияда яшаш ҳуқуқини берувчи (икамет изни) ва ишлашга рухсат берувчи (çалиşма изни) ҳужжатлар фарқини билмайди.

Қонунга мувофиқ яшаш ҳуқуқини берувчи (икамет изни) ҳужжатга эга чет эл фуқаролари Туркия ҳудудида ишлашни истасалар, албатта, қўшимча ишлашга рухсат берувчи (çалиşма изни) ҳужжатларга ҳам эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, улар қонунни бузган ҳисобланади ва уларга нисбатан чоралар кўрилади.

Взлетная полоса аэропорта в Стамбуле. - Sputnik Ўзбекистон
Бош консуллик Туркияга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Маълумки, 2018-йилнинг октябр ойидан бошлаб Туркия Ҳукумати Ўзбекистон фуқароларига Туркия ҳудудида 90 кун давомида визасиз юришга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Бу муддат Туркияда ишлаш мақсадида келган хорижий фуқароларга яшаш ҳуқуқи (икамет изни) ва ишлашга рухсат берувчи (çалиşма изни) ҳужжатларни расмийлаштириш учун етарли муддат ҳисобланади.

Бундан ташқари Туркиянинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарида турк иш берувчилари билан икки томонлама шартномалар тузиш орқали Туркияга келишидан олдин ҳам ишлаш ҳуқуқини берувчи (çалиşма изни) ҳужжатларини расмийлаштириш имконияти мавжуд. Бу эса, ишлашга келмоқчи бўлган фуқароларнинг ишини сезиларли даражада осонлаштиради.

Шу муносабат билан Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча керакли ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга ва мамлакатда мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилишга чақириб қолган.

Янгиликлар лентаси
0