Прибытие поезда Ташкент-Москва

Ўзбекистонда мигрантлар ягона маълумот базаси ташкил қилинади

309
(Янгиланган 15:15 17.09.2019)
Бугунги кунда 3,5 миллионга яқин аҳоли хорижий юртларга меҳнат қилиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетган. Шу кунга қадар уларни рўйхатга олиш билан ҳеч ким шуғулланмас эди.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистонда ушбу йилнинг 1 октябридан бошлаб, меҳнат  мигрантлари ҳақида маълумот базаси ишга тушади, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграция агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов.

“Чет давлатларда меҳнат миграцияси сафарида бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот базасига жамланади”, - деди Турсунов.

Мутахасис айтишига қараганда Labor-migration тизими “Ягона миллий меҳнат тизими” таркибига киритилади ва меҳнат миграцияси соҳасида янада сифатлироқ изланишлар олиб бориш учун кенг имкониятлар яратиб беради.

Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижга ишлаш мақсадида кетаётган фуқароларни автоматик равишда рўйхатга олиш тизии йўқ. Маълумотларни жамлаш билан таалуқли муассаса ва хизматлар вакиллари шуғулланиб келишмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, айни дамда 3.5 миллионга яқини хорижий юртларга меҳнат қилиш учун кетган. Бу меҳнатга лаёқатли бўлган иқтисодий фаол аҳолининг 20 %ини ташкил қилади.

309
Сирийские беженцы

Ўзбекистондаги КППда туриб қолган тожикистонликлар шарт-шароитдан нолишди

329
Тожикистон фуқаролари чегарада улар санитарияга зид ҳолатда ушлаб турилгани ва оч қолишаётганидан нолишган

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тожикистоннинг 200дан ортиқ фуқарорали Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон билан чегара қисмида туриб қолишди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Икки ойдирки, улар карантин туфайли ватанга қайта олмаяптилар. Бу МДҲ давлатларида пандемия туфайли ҳамма ёқда чегаралар ёпила бошлагани туфайли рўй берди.

Меҳнат мигрантлари оилалари билан биргаликда уйларига шошилдилар, аммо барча чегараларни кесиб ўтишга улгуришмади.

Шу билан бирга тожикистонликлар санитарияга зид шарт-шароитларда яшаётганликлари, вафот этган ватандошлари жасадлари борлиги, аммо ўзбекистонлик божхоначилар уларни чегарадан ўтказишмаётганидан нолимоқда.

Тожикистон фуқароларининг аксариятида маблағлар тугаган, улар ҳатто ўзларига озиқ-овқат ололмаяпти.

"Ана у ерда қозон турибди. Овқат пиширамиз. Юз нафарга яқин одам овқатланади, қолганлари оч. Бу ерда ҳомиладор аёллар ҳам бор", - деб ҳикоя қилади тожикистонлик Умар Хамидов.

Унинг айтишича, аёллар ахлат пакетлардан ўзларига вақтинчалик бошпана тайёрлаганлар, ҳозирда автотураргоҳларда картонларда болалар билан биргаликда тунашаётган экан.

Шу билан бирга уларнинг ҳеч бирининг ювинишга имконияти йўқ, айримлари эса охирги марта 20 кун олдин ювинган.

329

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва бўш иш ўринлари: Россияда мигрантларга қандай ёрдам кўрсатилди

291
(Янгиланган 20:03 01.06.2020)
2020 йил май ойида Россия Мигрантлар Федерацияси (РМФ) колл-марказида ёрдам мурожаатларининг рекорд сони қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Май ойида молиявий қийинчиликларга дуч келган 10 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари Россия Мигрантлар Федерацияси (РМФ)дан ёрдам олдилар.

2020 йил май ойида РМФ колл-марказида ёрдам мурожаатларининг рекорд сони қайд этилди. Ишонч телефонлари ходимлари 15 мингдан ортиқ қўнғироқларни ва ижтимоий тармоқларда бир неча минг мурожаатларни кўриб чиқдилар.

РФ Президентининг 2020 йил 18 апрелдаги 274-сонли "Янги коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалиши хавфи туфайли Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини ҳал этиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан карантин тадбирлари пайтида мигрантлар керакли ҳужжатларни расмийлаштирмаслиги мумкин бўлди, аммо енгиллаштирувчи шароитларга қарамай, мигрантларнинг кўплаб мурожаатлари иш йўқотиши ва натижада бутун оилага озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ бўлди.

Россияда мажбуран қолиб турган чет эл фуқароларига ёрдам бериш учун РМФ колл-маркази янги ишчиларга қизиқиш билдирган иш берувчиларнинг аризаларини қабул қилишни бошлади. Ҳамкорликдаги фаол ҳаракатлар натижасида РМФ меҳнат мигрантлари учун бўш иш ўринларини қидириш бўйича ўз бўлимини очишга қарор қилди, бу ерда чет эл фуқаролари Россиянинг турли минтақаларида ўзларига ўнта йўналишда иш топишлари мумкин: қурилиш ва таъмирлаш; умумий овқатланиш; транспорт, логистика, омборхоналар; қишлоқ хўжалиги; коммунал хужалиги; ишлаб чиқариш ва саноат; чакана савдо; қўриқлаш ва хавфсизлик; меҳмонхоналар ва туризм; ишчи ходимлар.

Бундан ташқари, мигрантларга озиқ-овқат тўпламларини етказиш ташкиллаштирилган. Хизматдан махсус ариза шакли орқали фойдаланиш мумкин.

РМФ айнан чет эл фуқаролари ва бепарво бўлмаган россияликлар туфайли муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун зарур миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлди. Май ойида 10 мингдан ортиқ мигрант донлилар, ун, чой, шакар, сариёғ, макарон, картошка ва қуюлтирилган сут шаклида озиқ-овқат олиш имконига эга бўлди.

РМФ колл-маркази ўз фаолиятини Россия Федерацияси президентининг гранти асосида амалга оширилаётган меҳнат мигрантларининг ижтимоий мослашуви ва интеграциясига кўмаклашиш лойиҳаси доирасида 2020 йил январ ойидан бошлади. Қийин вазиятга тушиб қолган мигрантлар ижтимоий тармоқлардаги РМФ расмий саҳифаларида: ВКонтакте, Одноклассники, Инстаграм, шунингдек +7 (495) 778-3288; +7 (963) 997-4210; +7 (926) 130-7500 Ишонч телефонлари иш кунлари 8.00 дан 22.00 гача ва дам олиш кунлари 9.00 дан 21.00 гача ишлайди.

Эслатиб ўтамиз: жорий йилнинг 14-май куни Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси "Меҳр" лойиҳасини ишга туширди - май ойи охирига моддий ёрдам миқдори 5 миллион рублни ташкил этди.

Бундан ташқари, ҳомий Алишер Усмонов республикада пандемияга қарши курашиш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Меҳр-Шафқат ва Саломатлик" жамоат жамғармасига 20 миллион доллар ажратди.

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида туғилган миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг халқаро жамғармаси Адлия вазирлигининг "Биз биргамиз" ижтимоий лойиҳаси доирасида республикадаги 1,5 минг кам таъминланган оилаларга COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан озиқ-овқат ва тиббий буюмлардан ташкил топган инсонпарварлик ёрдамини юборди. Терма футбол жамоаси сардори Одил Аҳмедов Наманганга 600 миллион сўмлик дори-дармонлар юборди.

Бундан ташқари, муқаддас Рамазон ойида ўзбекистонлик талабалар учун иссиқ овқат ташкил этилди. Жараёнга 20га яқин кўнгиллилар жалб қилинди: улар овқат тайёрлаб, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

291

Сизларни яхши кўрамиз: АҚШда полициячи намойишчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўради

0
(Янгиланган 22:12 02.06.2020)
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Калифонияда бир неча полициячи намойишчилар олдига чиқиб, мурожаат қилишди. Ҳатто ходимлардан бири тиз чўкиб, намойишчини қўчоқлаб олди.

0