Вакцинация от гриппа в Краснодаре

Россия мамлакатдаги шифокорлар дефицитини мигрантлар ёрдамида ҳал қилмоқчи

346
Россия мамлакатдаги шифокорлар етишмаслиги муаммосини мигрантлар ёрдамида ҳал қилмоқчи ва тиббиёт соҳасидаги малакали мигрантларга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда беришни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Россияда шифокорлар етишмаслиги муаммосини мигрантлар ёрдамида ҳал қилишмоқчи, дея ёзади “Известия” нашри.

Қайд этилишича, тиббиёт соҳасидаги кадрлар етишмаслигини бартараф этиш учун мигрантларни жалб қилиш ташаббуси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат вазирлигига тегишли.

Вазирликлар маълумотларига қараганда, ҳозирда Россия шифокорларининг кадрлар салоҳияти мамлакатнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжини фақат 4%ни қоплаши мумкин.

Хусусан, Россияда тез ёрдам шифокорлари, невролог, окулист, онкологлар етишмаслиги қайд этилган.

Бу муаммоларни ҳал қилиш учун мазкур идоралар хорижий ишчи кучини жалб қилишга тайёрлар. Шунингдек, уларга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш режалаштирилмоқда.

346
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев во время интервью ИД Комсомольская правда

Медведев Россиядаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга баҳо берди

549
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солишини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россияда коронавирус пандемияси сабаб мигрантлар билан боғлиқ вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда дунёнинг ҳар бир ривожланган мамлакати жалб қилинган ишчи кучидан фойдаланади ва бу иқтисодиёт учун муҳим. Шу билан бирга, у Россиядаги мигрантлар мослашган, рус тилини билиши шартлиги ва кўчаларда тунамаслиги кераклигини таъкидлади.

“Бу қийин вазифа, биз Хавфсизлик кенгаши томонидан у билан шуғулланаяпмиз. Пандемия, албатта, вазиятни кескинлаштирди. Келганларнинг бир қисми ишидан айрилди, уларни эса уйларига қабул қилишни хоҳлашмади. Бу чигал масала. Умуман олганда, вазият бошқарилса бўладиган даражада, лекин у хавотирга солади”, - деди у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида.

Медведев Россия ИИВ, ФХХ ва бошқа қатор тузилмалар ушбу масалага катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятларга тўхталар экан, Медведев жиноятчилик даражаси ўтган йилгидан фарқ қилмаслигини маълум қилди.

“Қаердадир сал кўпроқ, қаердадир сал камроқ, бироқ авж олиш йўқ. Шунчаки вазиятни назорат остига олиш лозим”, - дея ҳисоблайди у.

Аввалроқ Россия ИИВ хорижлик ишчилар ўртасида жиноятлар 10,9 фоизга камайганини маълум қилган эди.

549
Теглар:
Медведев, мигрантлар, Россия

Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Самара губернатори билан учрашди

154
(Янгиланган 12:36 09.07.2020)
Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун вилоят губернаторига миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов 8 июл куни Самара вилоятига ташриф буюриб вилоят губернатори Дмитрий Азаров билан учрашди, деб хабар қилмоқда губернаторнинг расмий саҳифаси.

Учрашувда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари масаласи ҳам муҳокама қилинди. Самара губернатори ушбу фуқароларга учун шароит яратишга ва уларнинг ватанига қайтириш чора-тадбирларига ёрдам берилаётганини айтиб ўтди. 

- Биз ушбу фуқароларга ёрдам бераяпмиз, жумладан Большечерниговский тумани ҳудудида қайтадан чодирли лагер ташкил қилдик ва уларни ватанига қайтаришга қаратилган барча чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаяпмиз, - деди Дмитрий Азаров. 

Ўзбекистон элчиси Самара губернаторига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб вилоят ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган дўстлик муносабатлари юқори даражада эканини қайд этди. 

- Биз сизнинг ушбу эътиборингизни ва ўзаро дўстлигимизни юқори қадрлаймиз. Сизнинг Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолган ҳудудда эпидемиологик вазият мураккаблашувини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз учун мен сизга Ўзбекистондан йўлланган саломни етказдим. Биз биргаликда, пайдо бўлаётган барча масалаларни ҳал қила олишимизга умид қиламиз. Айни дамда бизнинг муносабатларимиз шу даражага етган-ки, ҳал қилишнинг иложи йўқ бўлган бирорта масала қолмаган", - деди Ботиржон Асадов. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида 1139 нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолган. Улар чегаралар очилгани ҳақидаги ёлғон маълумотга асосланиб Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтиш умидида бу ерга келишган эди. Лекин 5 июлда Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилиб, чегаралар ёпилган.

Маълумот учун, Самара вилояти Ўзбекистоннинг Россия ҳудудидаги йирик иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили Самара вилояти ва Ўзбекистон орасида савдо-сотиқ ҳажми  220 миллион доллардан ортиқ бўлган. Бундан экспорт 199 млн $, импорт 27 млн $. Ундан ташқари ушбу вилоятида Ўзбекистон томонидан киритилган 510 млн $лик инвестицион лойиҳалар ҳам бор.

154

Лавров ядровий зиддият хатарлари ошгани ҳақида гапирди

16
Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Сўнгги вақтларда ядровий қарама-қаршилик хавфлари жиддий ортди, АҚШ стратегик барқарорлик атамасидан воз кечмоқда, дея баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

"Сўнгги вақтларда ядровий хавфлар сезиларли даражада ошгани, хавфсизлик ва халқаро стратегик барқарорлик соҳасидаги вазият очиқчасига ёмонлашаётганига қўшиламан. Бунинг сабаблари барчага аён: АҚШ глобал доминантликни қайтаришга ҳаракат қилмоқда ва улар катта кучлар рақобати дея атайдиган нарсада ғалабага эришишни истамоқда, у стратегик барқарорлик атамасидан воз кечиб, эндиликда уни стратегик рақобат дея атамоқда. АҚШ ғалаба қозонишни истаяпти", - деди Лавров "Примаков сабоқлари" онлайн-сессияси давомида.

Россия ТИВ раҳбари АҚШ қурол-аслаҳалар назорати архитектурасини тубдан вайрон қилаётганига урғу берди.

16