Владивостокда ўзбекистонлик мигрант вафот этди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПрибытие лайнера Spectrum of the Seas в порт Владивостока
Прибытие лайнера Spectrum of the Seas в порт Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, эркак Владивостокда 2015 йилдан буён ишлаб келган. Айни вақтда унинг жасадини Ватанга юбориш масалалари ҳал этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Россиянинг Владивосток шаҳрида Ўзбекистон фуқароси юрак етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ ахборот-хизмати.

Агентство внешней трудовой миграции - Sputnik Ўзбекистон
Labor migration – меҳнат мигрантларини ҳимоя қилади

"Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019-йил 6-декабр куни Артём шаҳри (Приморе ўлкаси) шифохонасида Ўзбекистон фуқароси Б.Ғ. юрак етишмовчилигидан вафот этди. У ушбу ҳудудда 2015-йилдан буён қонуний асосда ишлаб ва яшаб келаётган эди", - дейилади хабарда.

Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморе ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Янгиликлар лентаси
0