Мигранты в ожидании депортации. Архивное фото

ТИВ РФдаги вақтинча сақлаш марказида ётган ўзбек мигрантлари ҳақида маълумот берди

488
(Янгиланган 15:16 31.12.2019)
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонаси ходимлари Красноселский туманида жойлашган мигрантларни вақтинча сақлаш марказига бордилар.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. ТИВ Санкт-Петербург мигрантларни вақтинча сақлаш марказидаги ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.

Унда айтилиича, 2019 йил 30 декабр куни Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонаси ходимлари ушбу шаҳарнинг Красноселский туманида жойлашган Хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига бордилар.

Олинган маълумотларга кўра, мазкур Марказда 161 нафар Ўзбекистон фуқаролари сақланмоқда, улардан 53 нафари бир ойдан кўп вақт давомида авиачипта харид қилиниши ва уларни мамлакатдан чиқариб юборилиши учун суд қарорини ижрога ўтказилишини ёки қарор устидан қилинган шикоятни юқори турувчи суд томонидан кўриб чиқилишини кутмоқда.

“Бош консулхона вакиллари томонидан ҳамюртларимизга консултатив ёрдам кўрсатилди, вазият назоратга олинди. Яқин вақт ичида Санкт-Петербург шаҳар суди раҳбарияти билан ишчи учрашув ўтказиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

488