Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области

Москвада патент нархи ошди

764
2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг ишлашига ҳуқуқ берувчи патент 7 фоизга қимматлашди. Эндиликда патент учун ойига 5350 рубль тўлаш лозим бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Москвада патент нархи ошди.

2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг қонуний ишлаши учун ҳуқуқ берувчи патент 7 фоизга қимматлашди. Патент нархи 2018 йилда 4500 рубль, 2019 йилда 5000 рубль бўлган. Эндиликда патентнинг ойлик тўлови 5350 рублни ташкил қилади.

Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда чет эллик ишчиларга патент беришдан тушган бюджет даромади 18 млрд рублни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада 1 январдан патент нархи ошиши ҳақида хабар берган эдик.

764