Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово

Ўзбекистон ўз мигрантларини алоҳида қонун билан ҳимоя қилмоқчи

675
Республикада вақтинча меҳнат миграциясидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун мавжуд эмас.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йил кузига қадар чет элдаги меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Ушбу чора жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш” - дейилади ҳужжатда.

Қонун лойиҳаси 1 сентябргача ишлаб чиқилиши керак. Ҳозирда республикада вақтинча меҳнат миграциясидаги фуқароларнинг ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун мавжуд эмас.

Қонунда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий мақоми ва кафолатлари, шунингдек, ушбу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими белгилаб қўйилган бўлиши керак.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда 2,5 миллион киши (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизи), қарийб 34 миллион аҳолиси бўлган мамлакатдан ташқарида ишлайди, улардан икки миллионга яқини Россияда.

675