Домодедово аэропортида ўзбекистонликлар бўлмаган - элчихона

© SputnikПосольство Узбекистана в России
Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга барча шароитлар яратилгани маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган.

“Дунё” АА хабарига кўра, уларга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, кунига уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Граждане республики Узбекистан в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Элчихона фирибгарликнинг янги тури ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Домодедово ва Жуковский аэропортларида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши фактини рад этган. Дипломатик ваколатхонага кўра, Внуково ва Шереметьево аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Домодедово аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёдан бўлган мигрантлар чиқариб юборилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0