Халқаро миграция ташкилоти ишсиз қолган мигрантлар учун 7 миллион доллар сўради

© ГТРК "Самара"На границе с Самарской областью развернулся палаточный городок мигрантов
На границе с Самарской областью развернулся палаточный городок мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро миграция ташкилоти мигрантларни қўллаб-қувватлаш учун Бирлашган миллатлар ташкилотидан 7 миллион доллар маблағ сўради

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Коронавирус пандемияси жаҳон инқирози катализаторига айланди, бу туфайли собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудида ҳолат мураккаблашди, дейилади БМТ сайтида эълон қилинган Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) баёнотида.

Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Ҳеч ким мигрантлардан Россияни тарк этишни талаб қилаётгани йўқ - Лавров

Коронавирус ва кўрилган карантин чоралари туфайли мигрантлар даромадсиз қолишмоқда ва ўз оилаларини таъминлай олмаяптилар. Шу билан бир вақтда мигрантларнинг бир қисми Россиядан ватанига қайта олмаган.

Москвада мигрантлар вақтинча патент тўловини тўламасдан ишлаши мумкин >>>

ХМТ ушбу ҳолатни "жиддий инқироз", деб атаган ва бу мигрантлар орасида жиноятчилик даражасини ошириши мумкинлигини ёки уларнинг бизнеснинг нолегал турларига ўтиб кетишлари хавфини оширишини таъкидлаб ўтган.

Мигрантларга эслатма: коронавирусни юқтирганда нима қилиш керак? >>>

ХМТ вакиллари Тожикистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон экспертлари билан ушбу ҳолатни тартибга солиш чоралари ҳақида муҳокама ўтказдилар. Музокаралар якуни бўйича ХМТ БМТлан мигрантларга ёрдам учун 7 миллион доллар сўради.

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш хизмати ишга тушди >>>

Халқаро миграция ташкилоти изоҳига кўра, сўралган ва ҳали олинмаган 7 миллион доллар ҳукуматлар ва ишсиз қолган мигрантларни қўллаб-қувватлаш мақсадларида сарфланади.

Янгиликлар лентаси
0