Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области

Россия ИИВ патент асосида ишлаш тартиби бўйича қўшимча изоҳ берди

963
Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади, дейилади Россия ИИВ хабарида

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Россия ИИВ мигрантларнинг патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига қўшимча изоҳ берди.

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган.

Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади.

Патентнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Иш берувчиларнинг хорижий фуқаролардан аванс тўловларини тўлашни талаб қилиши асоссиздир.

Патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ушбу муддат давомида патент расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин.

963
Очередная группа узбекистанцев отправились в Россию на заработки

Яна 340 нафардан зиёд ўзбекистонлик Россияга ишлашга жўнаб кетди

414
Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун яна 346 нафар фуқаро жўнаб кетди. Бу ҳақда  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланади. Улар 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Хабарда ёзилишича, улар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлашади. Илгари ушбу заводда ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни 144, 12 август куни 84, 30 август куни эса 287 фуқаролар айнан мазкур завод қурилишида ишлаш учун ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

Йил якунига қадар 5 мингга яқин фуқароларнинг мазкур завод қурилишга ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

414

Самара вилояти чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4та поезд ташкил этилади

359
(Янгиланган 13:56 19.09.2020)
Май ойидан бошлаб ватанга қайтишни истовчи Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. COVID-19 коронавируси пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаган эдилар. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эдилар. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

"Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди — улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади матбуот-хизмати.

Тошкентда фуқаролардан Россия-Қозоғистон чегарасида мунтазам тўпланмасликни ва РФда яшаш жойи бўйича чиқиш рейслари навбатини кутишни мунзатам сўраб келади. Аммо Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юзлаб фуқаролар май ойидан бошлаб мунтазам равишда Россиянинг Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келадилар. Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.

1 октябр санасидан бошлаб Ўзбекистон ўз чегарасини барча турдаги транспорт воситалари учун очмоқда, шу муносабат билан олдинроқ киритилган карантин чораларининг барчаси бекор қилинди.

359

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

170
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

170