Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов Самара губернатори билан учрашди

© Пресс-служба губернатора Самарской областиПосол Узбекистана в РФ Ботиржон Асадов встретился с губернатором Самарской области Дмитрием Азаровым
Посол Узбекистана в РФ Ботиржон Асадов встретился с губернатором Самарской области Дмитрием Азаровым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган ёрдам учун вилоят губернаторига миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов 8 июл куни Самара вилоятига ташриф буюриб вилоят губернатори Дмитрий Азаров билан учрашди, деб хабар қилмоқда губернаторнинг расмий саҳифаси.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

Учрашувда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари масаласи ҳам муҳокама қилинди. Самара губернатори ушбу фуқароларга учун шароит яратишга ва уларнинг ватанига қайтириш чора-тадбирларига ёрдам берилаётганини айтиб ўтди. 

- Биз ушбу фуқароларга ёрдам бераяпмиз, жумладан Большечерниговский тумани ҳудудида қайтадан чодирли лагер ташкил қилдик ва уларни ватанига қайтаришга қаратилган барча чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаяпмиз, - деди Дмитрий Азаров. 

Ўзбекистон элчиси Самара губернаторига кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб вилоят ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган дўстлик муносабатлари юқори даражада эканини қайд этди. 

- Биз сизнинг ушбу эътиборингизни ва ўзаро дўстлигимизни юқори қадрлаймиз. Сизнинг Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолган ҳудудда эпидемиологик вазият мураккаблашувини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз учун мен сизга Ўзбекистондан йўлланган саломни етказдим. Биз биргаликда, пайдо бўлаётган барча масалаларни ҳал қила олишимизга умид қиламиз. Айни дамда бизнинг муносабатларимиз шу даражага етган-ки, ҳал қилишнинг иложи йўқ бўлган бирорта масала қолмаган", - деди Ботиржон Асадов. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида 1139 нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолган. Улар чегаралар очилгани ҳақидаги ёлғон маълумотга асосланиб Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтиш умидида бу ерга келишган эди. Лекин 5 июлда Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилиб, чегаралар ёпилган.

Маълумот учун, Самара вилояти Ўзбекистоннинг Россия ҳудудидаги йирик иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Ўтган йили Самара вилояти ва Ўзбекистон орасида савдо-сотиқ ҳажми  220 миллион доллардан ортиқ бўлган. Бундан экспорт 199 млн $, импорт 27 млн $. Ундан ташқари ушбу вилоятида Ўзбекистон томонидан киритилган 510 млн $лик инвестицион лойиҳалар ҳам бор.

Янгиликлар лентаси
0