Виза в паспорте

Россия чет элликлар учун ягона электрон виза жорий этади - қонун

611
(Янгиланган 19:54 21.07.2020)
Давлат думаси 2021 йил 1 январдан бошлаб чет элликлар учун Россияга киришда ягона электрон визани киритиш тўғрисида қонунни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik.  Давлат думаси 2021 йил 1 январдан бошлаб чет элликлар учун Россияга киришда ягона электрон визани киритиш тўғрисида қонунни қабул қилди.

Ҳужжат Давлат думаси электрон базасига жойлаштирилди.

Ягона виза бир марталик ҳужжат ҳисобланади. Виза рўйхатга олинган кундан бошлаб 60 кунга мамлакатга келган кундан бошлаб 16 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Ягона электрон визани ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб тўрт календар кунда расмийлаштирилади.

Электрон виза қисқа муддатли меҳмон ёки иш сафари, турист сифатида ташриф буюриш, шунингдек илмий, маданий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, спорт тадбирларида иштирок этиш учун берилади.

Қонун Федерация Кенгашида кўриб чиқилиши ва Россия президенти томонидан имзоланиши кутилмоқда.

611

Россиянинг Амур вилоятига жўнаб кетган Ўзбекистон фуқаролари бўйича қўшимча изоҳ берилди

816
(Янгиланган 22:22 01.08.2020)
Куни кеча Амур вилоятига жўнаб кетган меҳнат мигрантларининг фаолияти доимий мониторинг қилиб борилади. Иш берувчи ташкилотнинг эса 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқ.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Куни кеча, 31 июль куни, 144 нафар Ўзбекистон фуқароларининг РФнинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетишгани ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ушбу фуқаролар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида июль ойида тартибсизликлар юз берган ташкилотга жўнатилгани ҳақида изоҳлар қолдиришган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида оммавий тартибсизликлар юз берган эди.

ОАВ хабарларида айтилишига кўра, иш ҳақи тўланмаганлиги туфайли келиб чиққан можаро оқибатида 300га яқин ишчилар корхонага тегишли бўлган бир неча автомобилларни ағдариб ташлаган. 

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати эълон қилган баёнотга кўра, Ўзбекистоннинг қатор масъул ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан эришилган келишувга мувофиқ "labor migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқаролар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун жўнатилган. Уларнинг Россияда ишлаши доимий мониторинг қилиб борилади. Иш берувчи ташкилотнинг эса 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқ.

Шунингдек, Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодиса Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назоратга олгани, мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мулоқот бошлангани маълум қилинган эди.

"31 июль куни жўнаб кетган 144 нафар ҳамюртларимизнинг Ўзбекистондан самолётда учиб бориш, яшаш, патент ва бошқа харажатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилиши, шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 40 - 60 минг рублни ташкил этиши белгиланган", - дейилади баёнотда.

Шу ўринда агентлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан турли асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини, ишончсиз ахборотлар билан одамларни чалғитмасликларини сўраб қолган.

 

816
Пассажир в зале ожидания

Россияга 144 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун учиб кетди

963
(Янгиланган 16:29 31.07.2020)
Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлашлари хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Россияга 144 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун учиб кетди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

"...россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда бугун 144 нафар юртдошларимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди", - дейилади агентлик матбуот-хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига ишга жалб қилиш ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича қатор амалий чоралар кўрилмоқда.

Сал олдин, июнь ойида 33 нафар ўзбекистонлик йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

Ўзбекистон фуқаролари 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлашлари хабар қилинмоқда.

963
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

29
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

29