Россия ИИВ МДҲ элчихоналарига мурожаатнома юборди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЗдание МВД РФ
Здание МВД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ МДҲ давлатлари элчихоналарига ўз фуқаролари орасида Россия қонунчилигини бузмаслик ҳақида тушунтириш олиб бориш кераклиги ҳақида мурожаатнома юборди.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда бўлиб ўтган ҳодисалар туфайли МДҲ давлатларининг дипломатик ваколатхоналарига мурожаатномалар юборди.

Унда МДҲ давлатлари элчихоналарига Россияда вақтинча бўлиб турган фуқаролар орасида РФ қонунчилигини бузишга йўл қўйиш мумкин эмаслиги ҳақида тушинтириш олиб бориш кераклиги айтилган.

Шунингдек, мурожаатномада Россия президентининг 18 апрелдаги фармонига қарамасдан (мигрантларга 3 ой патент пули тўламаслик ва регистрацияни узайтирмаслик ҳақида) Москва, Екатеринбург, Санкт-Петербург, Мурманск ва Амур вилоятларида хорижий фуқаролар томонидан жамоат тартиби бузилшига йўл қўйилгани айтилган.

Драка - Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

Қонунбузарликлар вақтида корхоналар мулкига зарар етган, айрим ходимлар тан жароҳати олган. Ушбу можароларга аксарият ҳолларда ишчи ва иш берувчи орасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган. Ўтказилган текширувлардан сўнг ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан Россия ЖКнинг бир неча моддаларига мувофиқ 39та маъмурий иш қўзғатилган ва 8 киши ҳибсга олинган.  

Шу билан бир вақтда ИИВ ҳудудий бўлинмаларига жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётган ана шундай ҳолатларга тезкор жавоб чоралари кўриш вазифаси топширилган.

Маълумот учун, Россияда 2020 йилнинг биринчи ярмида хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилнинг ушбу даврига нисбатан 3,8 %га камайгани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0