Председатель Профсоюза трудящихся мигрантов Ренат Каримов

“Чоралар етарли эмас”: Каримов мигрантлар Россия фуқаролигини олиши ҳақида

951
(Янгиланган 01:32 25.07.2020)
Кўпчилик Россия фуқаролигини олишни хоҳлайди, лекин ҳозирча ҳаммага ҳам буни амалга ошириш осон эмас - мигрант ишчилар касаба уюшмаси раиси Ренат Каримов.

Россияда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик олишини соддалаштирувчи қонун кучга кирди. Унга кўра, хорижликлар мавжуд фуқароликдан воз кечиш талаби бекор қилинди.

"Кўплаб чет эл фуқаролари, собиқ Совет Иттифоқининг собиқ фуқаролари, уларнинг фарзандлари у ёки бу сабабга кўра Россия фуқаролигини олишни истайдилар. Булар Украина, Приднестровье давлатлари, йиллар давомида иқтисодий вазият нормаллашмаган давлатлар, масалан, Марказий Осиё давлатлари”, - дейди Каримов Sputnik радио эфирида.

Унинг сўзларига кўра, кўпчилик Россия фуқаролигини олишни истайди, аммо ҳаммага ҳам буни амалга ошириш осон эмас. Олдин шундай бўлган, ҳозир ҳам.

“Жорий қилинган енгилликлар жуда оз нарсани беради. Агар Россия Федерацияси бу одамлар Россия ҳудудига қайтиши ва фуқаролигини олишини истаганда, одамлар ўз қариндошларининг Россия Федерацияси ҳудудида туғилган ёки яшаганликларини исботлаш кераклиги тўғрисидаги талаб бекор қилиниши зарур”, - дейди Каримов.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бу асосий тўсиқ ҳисобланади.

“Ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ, шунинг учун улар вақтинча яшаш учун рухсатнома олиш учун ҳужжатларни квотага топширмоқда”, - деб қўшимча қилди Каримов.

951

Россия ИИВ Москвада чет эллик ишчиларнинг “жиддий танқислиги” ҳақида маълум қилди

287
Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Москвада чет эллик ишчиларнинг жиддий танқислиги кузатилаётгани ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Москвада хорижий ишчи кучига талаб ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, Россия томони Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини қурилиш объектларига жалб қилиш бўйича иш бошлаган. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Aлександр Горовой маълум қилди.

“Муаммолар бор эди, энди эса улар чекловлар бекор қилингани билан янада жиддийроқ тус олди, хорижий ишчи кучи танқислиги.  Бугунги кунда биз қурилиш объектлари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича пойтахт ҳукуматининг тегишли идоралари билан ишламоқдамиз”, - деди Горовой. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, шу билан бирга меҳнат мигрантларининг жойлашуви ва COVID-19 бўйича чекловларга риоя қилинишини назорат қилиш даркор.

Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ҳукумат олдига Россия ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларига меҳнат мигрантларини соддалаштирган ҳолда жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш вазифасини қўйган эди. Вазирлар маҳкамаси бу топшириқни жорий йил 1 мартига қадар бажариши керак.

287

Россияга 2020 йилда қанча мигрант кириб борганлиги маълум бўлди

306
Ўтган йил Россия Федерацияси ҳудудига 2019 йилга нисбатан 70% га камроқ чет эл фуқаролари кириб борганлар

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Россияга 2020 йилда кириб келган чет элликлар сони коронавирус пандемияси туфайли кескин қисқарди, деб хабар бермоқда РИА Новости ИИВга таянган ҳолда.

Жумладан, Россияга ўтган йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача 5,2 миллион хорижликлар кириб борганлар, бу эса 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 70,2%га камдир.

Статистик маълумотларга кўра, РФга энг кўп МДҲ давлатларидан чет элликлар кириб борганлар - бу умумий миқдорнинг 80%ни ташкил этади. Фуқароларнинг яна 7,3% фоизи - Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган фуқаролардир.

"Таъкидланишича, меҳнат мигрантлари улуши 24%ни ташкил этган. Бошқа мамлакатлар фуқароларига миграция оқимининг 12,4%и тўғри келмоқда", - дейилади идора хабарида.

ИИВ маълумотларига кўра, хориж фуқароларининг деярли ярми - 44 %и - Россияга шахсий мақсадларда, 24%и эса меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келишган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси фонида 27 мартдан Россия халқаро авиа-парвозларни тўхтатган эди.

Фақат ташиш, санитария, почта ва баъзи бошқа рейстлар учун истисно жорий этилди. 2020 йилнинг август ойидан парвозлар секин-аста қайта тиклана бошлади.

306
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

29
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

29