Ўзбекистонда "MUSOFIR" рақамли платформаси яратилади - Бош прокуратура академияси

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, "Миграция ҳуқуқи" фанини алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида ўқитиш билан боғлиқ дарслик тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Бош прокуратура Академияси қатор миллий ҳамкорлар билан "Аҳоли миграциясида рақамли визалар платформасини ишлаб чиқиш" номли инновацион лойиҳа таклифини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Соискатель работы - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат миграциясидан қайтганларнинг 50 фоизи иш билан таъминланди – вазирлик

Бу ҳақда 30 июль - Одам савдосига қарши курашиш умумжаҳон кунига бағишлаб, "COVID-19 пандемияси шароитида Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида онлайн халқаро давра суҳбати давомида маълум қилинди.

 

Ўзбекистон учун ноқонуний меҳнат миграцияси одам савдоси жиноятининг келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун бу борада илмий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бош прокуратура Академияси қатор миллий ҳамкорлар билан "Аҳоли миграциясида рақамли визалар платформасини ишлаб чиқиш" номли инновацион лойиҳа таклифини ишлаб чиқди.

Председатель комитета Государственной Думы РФ по международным делам Алексей Пушков - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор Пушков мигрант олдида тиз чўккан москвалик устидан кулди

Унинг доирасида хорижда ишга жойлашиш имкониятлари, чет эл давлатлари миграцион қонунчилиги, депортация қилинганлик бўйича тақиқлар ва хорижга чиқиш юзасидан қўйилган чекловлар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мужассам этган ягона "MUSOFIR" номли рақамли платформа яратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари ва оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган илғор халқаро ва хориж стандартлари ва тажрибалари ўрганилади ва "Миграция ҳуқуқи" фанини алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида ўқитиш билан боғлиқ дарслик тайёрланади.

Шунингдек, Россия Федерацияси прокуратура университети билан ҳамкорликда "Ўзбекистон ва Россияда одам савдосига қарши курашиш" мавзусига оид қўшма таҳлилий маълумотдан иборат қўлланма тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0