Россиянинг Амур вилоятига жўнаб кетган Ўзбекистон фуқаролари бўйича қўшимча изоҳ берилди

986
(Янгиланган 22:22 01.08.2020)
Куни кеча Амур вилоятига жўнаб кетган меҳнат мигрантларининг фаолияти доимий мониторинг қилиб борилади. Иш берувчи ташкилотнинг эса 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқ.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Куни кеча, 31 июль куни, 144 нафар Ўзбекистон фуқароларининг РФнинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетишгани ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ушбу фуқаролар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида июль ойида тартибсизликлар юз берган ташкилотга жўнатилгани ҳақида изоҳлар қолдиришган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида оммавий тартибсизликлар юз берган эди.

ОАВ хабарларида айтилишига кўра, иш ҳақи тўланмаганлиги туфайли келиб чиққан можаро оқибатида 300га яқин ишчилар корхонага тегишли бўлган бир неча автомобилларни ағдариб ташлаган. 

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати эълон қилган баёнотга кўра, Ўзбекистоннинг қатор масъул ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан эришилган келишувга мувофиқ "labor migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқаролар Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун жўнатилган. Уларнинг Россияда ишлаши доимий мониторинг қилиб борилади. Иш берувчи ташкилотнинг эса 13 июль куни ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида тартибсизликлар юз берган ташкилотга алоқаси йўқ.

Шунингдек, Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодиса Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан назоратга олгани, мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мулоқот бошлангани маълум қилинган эди.

"31 июль куни жўнаб кетган 144 нафар ҳамюртларимизнинг Ўзбекистондан самолётда учиб бориш, яшаш, патент ва бошқа харажатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилиши, шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 40 - 60 минг рублни ташкил этиши белгиланган", - дейилади баёнотда.

Шу ўринда агентлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан турли асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини, ишончсиз ахборотлар билан одамларни чалғитмасликларини сўраб қолган.

 

986
Пассажир московского метро на станции

ЕОИИ ҳудудида мигрантлар ишга жойлашишлари учун мобиль илова ишга туширилади

97
Таъкидланишича, илова ЕОИИга аъзо мамлакатлар фуқароларига иттифоқ ҳудудида тез иш топиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида мигрантлар ишга жойлашишлари учун мобиль илова ишга туширилади. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

Таъкидланишича, илова ЕОИИга аъзо мамлакатлар фуқароларига иттифоқ ҳудудида тез иш топиш имконини беради.

Дмитрий Полетаев
© Foto : Из личного архива Дмитрия Полетаева

“Иттифоққа аъзо мамлакатда истиқомат қилаётган ҳар қандай киши тез  иш топиб, ишга жойлаша олиши учун меҳнат ресурсларимиз ҳаракатига оид мобиль илова деярли тайёр”, - деди Мишустин.

У илова келаси йил тақдим этилишига умид билдирди.

Россия бош вазирининг сўзларига кўра, илова ЕОИИга аъзо мамлакатларда истиқомат қилаётган русийзабон фуқароларни, биринчи навбатда, Россияга ишга жалб қилишга ёрдам беради.

Ҳозирда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ЕОИИ давлатларидан келган меҳнат мигрантларига мамлакатда тўпланган стаж учун пенсия тўланиши хабар қилинган эди.

97

Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади

472
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Андижондан 4500 нафар фуқаро Россияга ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Хабарга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказган.

Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинган.

Хусусан, Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилган.

Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди >>>

472
Вареное яйцо

“Тождор вирусдан” ҳимоя қиладиган маҳсулотлар

9
(Янгиланган 17:05 28.10.2020)
Парҳезшунос Екатерина Бурляева коронавирус инфекциядан ҳимоя қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. "Соғлом овқатланиш ва спорт" консултатив-диагностика маркази раҳбари, Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий-тадқиқот марказининг юқори малакали парҳезшунос Екатерина Бурляева иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва минералларни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш коронавирус инфекциясига қарши туришга ёрдам беради.

Врач А, С, D, Е, В2, В6 ва В12 витаминлари ҳамда фолий кислотаси, рух, селен ва темирнинг аҳамиятини таъкидлади.

Мутахассис таъкидлашича, D витамини етишмовчилиги нафас йўллари инфекциясини ривожланиш касалликлари хавфига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, у нафас олиш эпителиясида ўзига хос антимикроб оқсилларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди - бу вирусни юқтириш ва инфекция белгиларининг ривожланишини камайтиради.

Треска балиғининг жигари, тухум сариғига, балиқ ва сариёғ D витаминига бой.  

Кунига 10-15 грамм треска жигарини истеъмол қилиш А ва D витаминларига бўлган кунлик меъёрини қоплаши мумкин.

Бурляеванинг сўзларига кўра, таркибида Е витамини бўлган ёнғоқ ва кунгабоқар ёғи инсон организмини инфекциялардан самарали ҳимоя қилиши тан олинган, бу маҳсулотнинг икки ош қошиғи одамнинг бу витаминга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ қондиради.

Шифокор шунингдек, С витамини аҳамиятини эслатди: рационга наъматак, облепиха, қора смородина, карам, цитрус мевалар, болғар қалампирини қўшишни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, мол ва товуқ жигари, шунингдек пишлоқ ва ёнғоқни истеъмол қилиш фойдали - улар таркибида селен билан бирга иммунитетга жавоб берадиган рух мавжуд. Селен шунингдек, жигар ва творог таркибида мавжуд.

Аммо танани витаминлар ва минераллар билан тўйинганлигини фақат овқатланиш орқали "тузатиш" қийин, шунинг учун парҳезшунос витамин комплексларидан фойдаланиш ҳақида ўйлашни тавсия қилди. Бундан ташқари, у оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг мувозанатини кузатишни маслаҳат берди.

9
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси