Контрольно-пропускной пункт на границе

Россия ва Қозоғистон чегарасида мигрантлар иштирокида муштлашув юз берди

361
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва Росгвардия ходимларининг тўқнашуви бўлиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Самара вилояти ҳудудидаги рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида можаро рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу жанжалда Росгвардия ходимлари иштирок этмаган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда рус-қозоқ чегарасида мигрантлар ва Росгвардия ходимларининг тўқнашуви бўлиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Видеода оломон камуфляж формали қўлларида металли қалқон бўлган кишилар тўсиғини бузиб ўтишга уринаётгани акс этган эди. Орқада эса  “Самарская область” ёзуви кўринар эди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Самара вилояти ҳудудидаги рус-қозоқ чегарасида мигрантлар гуруҳининг  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан тўқнашуви куни кеча содир бўлди ва жуда тез Росгвардия вакилларининг иштирокисиз бартараф этилди”, - дейилган хабарда.

361
Рабочие во время строительства

Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - бош вазир ўринбосари

601
(Янгиланган 12:06 18.09.2020)
Коронавирус пандемияси туфайли Россия қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларининг етишмаслиги сезилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Чегараларнинг ёпилгани Россия қурилиш майдонларида ишчи кучи этишмаслигига олиб келди, деб таъкидлади РФ бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин.

Яқин хориж, Хитой ва Корея меҳнат мигрантлари ҳисобига Россияга ишчи кучи оқими келади. Коронавирус пандемияси туфайли Россия Федерациясига кириш сезиларли даражада чекланди, шу сабабли қурилиш майдонларда ишчилар етишмаяпти.

Айни пайтда Россияда ишсизликнинг маълум даражаси сақланиб қолмоқда, шунинг учун одамларни қурилиш мутахассисликлари бўйича қайта ўқитишга тўғри келмоқда, дейди бош вазир ўринбосари.

Хуснуллин таъкидлашича, мигрантларнинг етишмаслиги қурилиш лойиҳалари ишига сезиларли даражада таъсир қилмайди.

Россия Федерацияси Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳудудларида 100 минг қурилиш ишчиларига эҳтиёж мавжуд.

601
Работа такси в Москве

РФда ЕОИИ ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашга рухсат берилиши мумкин

176
(Янгиланган 10:09 17.09.2020)
Россия қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар ЕОИИ давлатлари фуқароларига Россия ҳудудида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлашга рухсат беради. 

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи фуқароларига Россия автомобилни бошқариш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланганда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин. Бу ҳақида норматив ҳуқуий ҳужжатлар порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Лойиҳада "Йўл-ҳаракати қоидалари хавфсизлиги тўғрисидаги" қонуннинг 13 бандига ўзгариш киритиш таклиф қилинган. 

Айни дамда ушбу банддда - Автомобилни бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган меҳнат фаолиятини амалга оширганда халқаро ёки хорижий миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, дейилган. 

Ушбу қонунга қуйидаги қўшимча абзац киритиш таклиф қилинмоқда:

"Ушбу бандда келтирилган талаб ЕОИИ давлатлари ҳамда рус тилидан давлат тили ёки расмий тил сифатида фойдаланаётган давлатлар фуқаролари учун истисно қилинади. Улар миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида автомобилни бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин".  

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб чет давлатлар фуқароларига Россияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган тақдирда ҳайдовчи бўлиб ишлаш таъқиқланган. 

Айни дамда ЕОИИга Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо бўлган. Молдова - кузатувчи мақомида, Ўзбекистон ҳам ушбу мақомни олиш арафасида. 

176
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

23
Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида Рекс лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи Ашраф Қиличов, ўзига бириктирилган "Рекс" лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.

Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23