Мигрантлар Россияда муносиб маош олиш учун рус тилини ўрганиш керак - Колесников

© Из личного архива Андрея КолесниковаАндрей Колесников
Андрей Колесников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда ишлаётган кўплаб Ўзбекистон фуқаролари яхши малакага эга бўла туриб рус тилини яхши билмаслиги туфайли, муносиб маош олишга даъво қилолмаяптилар, дейди мутахассис.

Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати меҳнат мигрантларига рус тили ва касбий билимларни ўргатиш учун Россия таълим муассасаларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Бироз олдин президент Шавкат Мирзиёев тегишли идораларга ушбу соҳада, жумладан, Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) ва "Молодые профессионалы (WorldSkills Russia) иттифоқини жалб қилишни топширган эди.

Заведующая кафедрой преподавания русского языка как иностранного Института имени Пушкина (Россия) Светлана Ельникова - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун рус тили керак – Ельникова

РУДН университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников, университет ўзбекистонликларга РФда ишга киришга тайёрланишга қандай ёрдам бераётганини ва бу уларнинг ойликларига қандай таъсир қилаётганини тушунтириб берди.

РУДН Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников таъкидлашича, университет РФга ишлашга кетаётган республика фуқаролари учун кетиш олдидан тайёргарлик масалалари бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан 2019 йилдан ҳамкорлик қила бошлади.

Вазирликнинг кўмаги туфайли, РУДН шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “Ишга марҳамат” мономаркази билан самарали алоқаларни йўлга қўйди.

"Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда уларнинг вилоят марказларидаги филиаллари негизида Россияда меҳнат фаолияти учун патент олишга мажбурий бўлган рус тили, РФ тарихи имтиҳонларига бепул тайёргарлик кўриш учун ўқув синфлари ташкил этилди. Шу билан бирга, имтиҳонга тайёргарлик ишларини ўзбекистонлик ўқитувчи олиб боради, бу материални рус тилида ва талабанинг она тилида тушунтиришга имкон беради", - деди Колесников.

Ўқиш тугатгандан сўнг, талабага имтиҳонни ўз мамлакатида топшириш имконияти берилади. Бу патентни рўйхатдан ўтказишда вақтни тежашга ва шунга мос равишда ишга эртароқ киришишга имкон беради.

"Рус тилини ўқитиш бўйича харажатларини қоплаш Чет элда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Россияда ишлаётган кўплаб Ўзбекистон фуқаролари яхши малакага эга бўла туриб рус тилини яхши билмаслиги туфайли, муносиб маош олишга даъво қилолмаяптилар ва кам ҳақ тўланадиган ишларда ишлашга мажбур бўлмоқдалар", - деди Колесников.

Унинг сўзларига кўра, мономарказда бу ҳисобга олиниб ҳам мутахассисликлар бўйича, ҳам бу мутахассисликлардаги рус тили ўқитилмоқда. Натижада, ўқишни тугатган одам Россияда муносиб иш ҳақига ишониши мумкин.

Колесниковнинг таъкидлашича, ҳозирда РУДН яқин келажакда РФнинг беш шаҳарида: Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург ва Новосибирскда ўқитишни ташкил қилиш учун барча имкониятларга эга.

Кейинчалик - Россиянинг аксарият вилоят марказларида, - таъкидлайди Колесников.

У шунингдек МДҲнинг бошқа давлатлари фуқаролари учун ҳам шундай ўқув дастурларини ишлаб чиқишга тайёрлигини қўшимча қилди.

Радиоподкастда РУДН Университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарининг тўлиқ шарҳини тингланг.

Колесников рассказал, как мигрантам получать достойную зарплату в РФ
Янгиликлар лентаси
0